Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

124-боб. Дафндан кейин айтиладиган зикрлар

Маййитни қабрга қўяётган киши маййитнинг бош томонига уч чимдим тупроқ сочиб қўйиши суннатдир. Баъзилар: «Биринчи сочишда «Минҳа холақнакум» (Сизларни ундан (тупроқдан) яратдик), иккинчи сочишда «Ва фийҳа нуъийдукум» (Унга яна сизларни қайтарурмиз), учинчи сочишда: «Ва минҳа нухрижукум таротан ухро» (Сизлари яна бир бор ундан чиқарурмиз), дейди», дейишади. Маййитни кўмиб бўлгандан кейин, қабристонда ҳайвон сўйиб, гўштини тарқатиш миқдорича муддат ўтириш мустаҳабдир. Ўтирувчилар Қуръон тиловати, маййит ҳаққига дуо, ваъз-насиҳат, солиҳ ва яхшилар ҳаётидан ибратли сўзлар айтиш билан машғул бўладилар.

 

417/1. Али (р.а.) айтадилар: «Биз «Бақийъул ғарқад»да жанозада бўлганимизда, Расулуллоҳ қўлларида бир новда олиб келдилар ва унинг учи билан чизиқ чизиб, сўнгра: «Сизлардан бўлган кишиларнинг жаннат ёки дўзахдаги бўлган маконлари ёзиб қўйилгандир», дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ! Биз унда номаи аъмолимиздаги ёзилган нарсаларга суянмаймизми?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амал қилинглар, зеро, ҳар бир киши халқ қилинган нарсасига муяссар қилингандир», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

418/2. Амр ибн Ос (р.а.): «Мени дафн қилганларингдан кейин бир ҳайвон сўйиб, гўштини тақсимлаш миқдорича фурсат қабрим тепасида туринглар. Токи, сизларнинг ҳамроҳлигингизда Раббимнинг элчисига жавоб қайтариб олай», дедилар.

 

419/3. Усмондан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитни дафн қилганларидан кейин унинг тепасида турдилар ва: «Биродарингиз учун истиғфор айтинглар ва у собит туришини сўранглар, чунки ҳозир у сўраляпти», дедилар. Абу Довуд ва Байҳақий ривоятлари

 

420/4. Ибн Умар (р.а.) дафндан кейин қабр устида Бақара сурасининг аввалини ва охирини ўқишни яхши амал деб билганлар. Байҳақий ривоятлари

Дафндан кейин маййитга қуйидагича талқин қилишни уламолар мустаҳаб дейишган. Улардан Шайх Наср Мақдисий «Таҳзиб» номли китобларида қуйидагиларни келтирадилар: «Агар киши маййитни дафн қилиб бўлса: «Эй фалончи ўғли фалончи, дунёга чиққанингдаги аҳдингни ва «ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ» шаҳодатини зикр қил, қиёмат, шак-шубҳасиз, қойим бўлувчидир, Аллоҳ қабрлардан қайта тирилтирувчидир. Раббим Аллоҳ, диним Ислом, пайғамбарим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, қиблам Каъба, йўлбошчим Қуръон, мусулмонлар биродарим, раббим Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У улуғ арш раббидир», деб айтсин».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио