Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

117-боб. Таъзия ҳақида

399/1. Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Ким мусибат етган кишига таъзия билдирса, унинг савобидек ажрга эга бўлади», дедилар. Термизий ва Байҳақийлар заиф иснод билан ривоят қилишган.

 

400/2. Абу Барза Асламийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким фарзандидан айрилган аёлга таъзия билдирса, унга жаннатда кийим кийгизилади», дедилар. Термизий ривоят қилиб, исноди кучли эмас, деб айтганлар.

 

401/3. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимага (р.а.): «Эй Фотима, уйингдан нима сабаб билан чиқдинг?» деб сўрадилар. Фотима (р.а.): «Мана бу маййитга раҳм қилиб, таъзия билдириш учун чиқдим», дедилар. Абу Довуд ва Насоий ривоятлари

 

402/4. Амр ибн Ҳазмдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Қайси бир мўмин биродарининг мусибатига таъзия билдирса, Аллоҳ таоло унга қиёмат куни каромат кийимини кийгизади», дедилар. Ибн Можа ва Байҳақий ривоятлари

Таъзия сабрга чақириш, маййит эгаларига тасалли берадиган нарсаларни зикр қилиш ва хафалик, мусибатларини енгиллатиш, деганидир. Бунга Аллоҳ таолонинг: «Яхшилик ва тақвода бир-бирингизга ёрдам беринглар», деган сўзи ва Расулуллоҳнинг: «Аллоҳ биродарининг ёрдамида бўлган банданинг ёрдамидадир», деган ҳадислари чиройли мисол бўлади.

 

403/5. Усома ибн Зайд (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларидан бири отасига бир одам юбориб, неваралари ўлим бўсағасида ётганини айтди. Расулуллоҳ келган кишига: «Бориб қизимга айт, Аллоҳ берганини олувчидир. Ҳар бир нарсанинг ажали Унинг ҳузурида белгилаб қўйилгандир. Қизимга савоб учун сабр қилишни буюр», деб айтдилар». Бухорий ва Муслим ривоятлари

Мана шу ҳадиси шариф дин усуллари, фуруълари, одобларини ўз ичига олган энг катта қоидаларидандир. У мусибатларга, ғам ва касалликларга ҳамда бошқа қийинчиликларга сабр қилишни ўргатади.

 

404/6. Муовия ибн Қурра ибн Иёс оталаридан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўринмай қолган бир саҳобасини сўрадилар. «Эй Расулуллоҳ, ҳалиги сиз танийдиган боласи вафот этди», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша саҳобанинг олдига бориб, ўғлини сўраган эдилар, у киши ўғлининг вафот этганини айтди. Расулуллоҳ у кишига таъзия билдирдилар, сўнгра: «Эй фалончи, сенга ўғлингни ҳаётда бўлиши яхшими ёки эртага жаннат эшиги тагига сендан олдин бориб, сенга эшикни очиб кутиб олганими?» дедилар. Ҳалиги саҳоба: «Эй Аллоҳнинг пайғамбари, мендан олдин бориб, эшикни очиб кутиб олгани яхши», деб жавоб қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундоқ бўлса, кейингиси сенга», дедилар. Насоий ривоятлари

Имом Шофеъий таъзия ҳақида: «Мен сенга таъзия билдираман, аммо ўзим ҳам абадий қолишга ишонмайман, буни дин буюргани учун бажараман. Таъзия айтилган киши ҳам маййитлигида боқий қолувчи эмас. Таъзия айтувчи ҳам узоқ муддат яшовчи эмас», деган маънода байт айтганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио