Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

118-боб. Маййитнинг ўлимини дўстлари ва қариндошларига билдириш жоизлиги ва жарчиларни юбориб, ўлим хабарини етказиш кароҳияти

405/1. Ҳузайфа (р.а.): «Агар вафот этсам, ўлимим хабарини жарчилар орқали айттириб, мен туфайли бирор кишига озор берманглар. Чунки мен Расулуллоҳнинг жарчилар орқали ўлим хабари берилишидан қайтарганларини эшитганман», дедилар. Термизий ва Ибн Можалар ривояти.

 

406/2. Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўлим хабарини жарчилар воситасида айтишдан сақланинглар. Чунки у жоҳилият амалларидандир», дедилар. Термизий ривоятлари

 

407/3. Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида айтилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажоший ўлими хабарини саҳобаларга хабар қилдилар».

Бухорий ва Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси ҳеч кимга билдирмасдан кўмилган маййит ҳақида эшитиб: «Нега менга айтмадинглар!» дедилар», дейилади.

Баъзи уламолар мана шу иккита ҳадисни маййитнинг ўлими хабарини дўстларига, қариндош-уруғларига етказиш жоиз эканига далил қилишган. Манъ қилинган ўлим хабари эса, жоҳилият давридагидек бир улуғ киши вафот этса, қабилаларга отлиқлар юбориб, фалончи ўлди, унинг ўлими билан бутун араблар ўлди, деб жар солиш кабилардир, дейишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио