Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

116-боб. Маййитга йиғлаш ва жоҳилият даъволари билан дод-войлаш ҳаромлиги ҳақида

391/1. Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким юзига уриб, ёқаларини йиртиб, жоҳилият даъволари билан вой-дод қилса, биздан эмас», дедилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

392/2. Абу Мусо Ашъарий (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғи билан овозини баланд қилувчидан, мусибат чоғида сочини қириб ташловчидан ва кийимларини йиртувчидан йироқдирлар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари

 

393/3. Умму Атиййа (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитга овоз чиқариб йиғламасликка биздан байъат олдилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари

 

394/4. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсонларда икки хислат борки, улар ана шу икки хислат билан куфрдадирлар: Насабини ҳақорат қилиш ва маййитга баланд овоз билан йиғлаш», дедилар. Муслим ривоятлари

 

395/5. Абу Саид Худрий (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўликка баланд овоз билан йиғловчини ва ўғринча қулоқ тутиб, эшитувчини лаънатладилар». Абу Довуд ривоятлари

Лаънатланган йиғи овозни баланд қўйиб, маййитнинг яхшиликларини зикр қилиб йиғлашдир. Аммо бақирмай, вой-дод қилмай йиғлаш ҳаром эмас.

 

396/6. Ибн Умар (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдураҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос, Абдуллоҳ ибн Масъудлар билан бирга Саъд ибн Убодани кўргани кирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қараб туриб, йиғлаб юбордилар. Расулуллоҳ йиғлаганларини кўриб, қавмдагилар ҳам йиғлашди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эшитмадингларми, Аллоҳ кўз ёшига ва қалбнинг хафалигига азобламайди. Лекин мана бунга азоблайди ёки раҳм қилади», дедилар тилларини кўрсатиб». Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

397/7. Усома ибн Зайддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг ўғли вафот этгани хабари келганида, кўзларидан ёш оқди. Шунда Саъд: «Эй Расулуллоҳ, бу нимаси?» дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу Аллоҳ бандаларининг қалбига қилган раҳматдир», дедилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

398/8. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғиллари Иброҳим вафот этганида, кўзларидан кўп ёш оқди. Абдураҳмон ибн Авф: «Сиз шундоқ қиляпсизми, эй Расулуллоҳ?» деган эдилар, у зот: «Эй Ибн Авф, бу раҳматдир, -- дедилар. Кейин қўшиб қўйдилар: -- Кўз ёш оқизади. Қалб хафа бўлади. Биз эса, Раббимиз рози бўлган нарсани айтамиз. Албатта, биз, эй Иброҳим, сендан ажраб қолганимизга хафамиз». Имом Бухорий ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио