Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

112-боб. Маййитнинг ҳузурида айтиладиган зикрлар

383/1. Умму Салама онамиз (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар касал ёки маййитнинг олдида ҳозир бўлсангиз, фақат яхши гапни айтинглар. Чунки фаришталар айтаётган нарсангизга омийн, деб туришади», дедилар. Абу Салама вафот этганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кириб: «Эй Расулуллоҳ, Абу Салама вафот этди», дедим, у зот:

«Аллоҳуммағфирлий ва лаҳу ва аъқибний минҳу ъуқба ҳасана» (Аллоҳим, мени ва уни мағфират қил ҳамда менга ундан яхшисини қолдир), деб айт», дедилар. Мен шу дуони айтганимда, Аллоҳ таоло менга эримдан ҳам афзал Расулуллоҳни берди (яъни, мени никоҳларига олдилар)». Имом Муслим ривоятлари

 

384/2. Маъқал ибн Ясордан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўликларингизга Ёсин сурасини ўқинглар», дедилар. Абу Довуддан бошқалар бу ҳадисни заиф санашган. Чунки санадида иккита ноаниқ киши бор.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио