Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

113-боб. Кишининг яқини вафот этганида айтиладиган зикрлар

385/1. Умму Салама онамиз (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Бирор бандага мусибат етганида:

«Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, Аллоҳумма ажурний фий мусийбатий вахлуфлий хойром минҳа» (Биз Аллоҳникимиз ва Аллоҳга қайтувчимиз. Эй Раббим, мусибатимда ажр қил ва менга ундан яхшироғини бер), деб айтса, Аллоҳ таоло мусибатига ажр бериб, ундан яхшисини ато этади», дедилар. Эрим Абу Салама вафот этганида, Расулуллоҳ буюрганларидек, ўша дуони айтдим. Аллоҳ таоло эрим Абу Саламадан ҳам яхшироғига - Муҳаммад алайҳиссаломнинг никоҳларига мушарраф қилди». Имом Муслим ривоятлари

 

386/2. Яна Умму Саламадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизларнинг бирортангизга мусибат етса:

«Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Аллоҳумма ъиндака аҳтасибу мусийбатий фаажурний фийҳа ва абдилний биҳа хойром минҳа», деб айтсин», дедилар. (Маъноси: Биз Аллоҳникимиз ва Аллоҳга қайтувчимиз. Эй Раббим, мусибатимга сени ҳузурингдан савоб умид қиламан. Менга мусибатимда ажр бер ва уни ундан яхшироғига алмаштир.) Абу Довуд ривоятлари

 

387/3. Абу Мусо Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирор банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: «Бандамнинг фарзанди руҳини олдингларми?» дейди. «Ҳа», деб жавоб беришади улар. «Қалбининг мевасини қабз қилдингларми?» дейди сўнг. «Ҳа», деб жавоб беришади яна. «Бандам нима деди?» деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: «Сенга ҳамд ва истиржоъ (инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, деб) айтди», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва унинг ҳамд уйи, деб атанглар», дейди», дедилар. Термизий ривоятлари

 

388/4. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Бир мўмин банданинг дунё аҳлидан энг яқин дўстининг руҳини қабз қилсам, у сабр этиб, шикоят қилмаса, Мен ҳузуримда унга жаннат деган мукофотни тайёрлаб қўйганман», деб айтди». Шу маънодаги ҳадис Имом Бухорийдан ривоят қилинган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио