Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

110-боб. Ўлим яқинлашганда айтиладиган нарсалар

377/1. Оиша (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимлари яқинлашган эди. Олдларида бир қадаҳда сув бор эди. Унга қўлларини тиқдилар, сўнг сувини юзларига суртиб:

«Аллоҳумма аъинний ъала ғомаротил мавти ва сакаротил мавт», деб айтдилар». (Маъноси: Аллоҳим, ўлим шиддати ва ўлим талвасасида менга ёрдам бер.) Термизий ва Ибн Можа ривоятлари

 

378/2. Яна Оиша онамиз (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга суяниб туриб:

«Аллоҳуммағфирли варҳамний ва ъалҳиқний биррофиқил аъла», деганларини эшитдим». (Маъноси: Аллоҳим, мени мағфират қил ва менга раҳм эт. Мени Олий дўст билан қовуштир.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

Ўлими яқинлашган киши Қуръон тиловат қилиши ва зикрларни кўпайтириши мустаҳабдир. Аммо бесабрлик кўрсатиш, ноўрин ҳаракатлар қилиш, биров билан сўкишиш, хусуматлашиш ва тортишиш кариҳ кўрилган амаллар. Киши қалби ва тили билан Аллоҳга шукр этиши, умрининг сўнгги дақиқаларини яхшилик билан хотималашга ҳаракат қилиб, бор зеҳнини сарфлаши ва тиришиши, шунингдек, Аллоҳга нисбатан яхши гумонда бўлиши, яъни, Аллоҳнинг унга раҳм қилишига умид боғлаши ва аҳлига сабр этишларини, вафот этса, йиғламасликларини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган: «Ўлик ўз аҳли йиғиси сабабли азобланади», дейилган саҳиҳ ҳадисни эслатиши ҳамда вафотидан кейин дўстларига яхшилик қилишни ва жанозада одат тусига кириб қолган бидъатлардан четланишни васият қилиши лозим.

 

379/3. Муоз ибн Жабалдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг охирги каломи «Ла илаҳа иллаллоҳ» бўлса, жаннатга киради», дедилар. Абу Довуд ривоятлари

 

380/4. Абу Ҳурайра ва Абу Саид Худрийлар (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлим тўшагида ётганларга «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айтиб туришни буюрдилар». Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари

Уламолар: «Агар «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айта олмаса, ана шу ерда ҳозир бўлганлар мулойимлик билан оҳиста айтиб турилади», дейишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио