Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

99-боб. Касал айтадиган, унинг ҳузурида айтиладиган ва ўқиладиган зикрлар ҳақида

346/1. Оиша (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётишда икки кафтларини жамлаб, сўнг унга суфлар ва: «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббин нас» сураларини ўқир, икки кафтлари билан қодир бўлганларича таналарига суртар эдилар. Суртишни бошлари, юзлари ва таналарининг олд томонидан бошлардилар. Уч марта шундай қилардилар. Шикоят қилсам, менга ҳам ана шундай қилишни буюрар эдилар». Бухорий ва Муслим ривоятлари

Бошқа бир саҳиҳ ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлим тўшагида ётганларидаги касалликларида ҳам иккита «Қул аъузу»ни ўқиб, ўзларига дам солардилар», дейилади.

Оиша (р.а.): «Расулуллоҳнинг аҳволлари оғирлашганида, ана шуларни қўлларига ўқиб суфлаб, баракали бўлгани ўз қўлларини ўзларига суртар эдим», дейдилар.

 

347/2. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга биров бир нарсадан - чақами, жароҳатми - шикоят қиладиган бўлса, кўрсатгич бармоқларини ерга қўйиб, сўнгра кўтариб, қуйидаги дуони ўқир эдилар:

«Бисмиллаҳи турбату арзина бирийқоти баъзина йушфа биҳи сақиймуна биизни роббина». (Маъноси: Аллоҳнинг исми билан, ерларимизнинг тупроғи билан, баъзиларимизнинг тупуги билан Раббимизнинг изни ила касалларимиз шифо топади.) Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилишган.

 

348/3. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлларидан баъзиларига ўнг қўлларини суртиб, паноҳ тилаб, қуйидаги дуони ўқирдилар:

«Аллоҳумма роббан наси азҳибил ба`са ишфи анта шафий ла шифаа илла шифаука шифаан ла йуғодиру сақома». (Маъноси: Аллоҳим, Сен инсонларнинг раббисан, қийинчиликларни кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Сен берган шифо бирорта ҳам касаллик қолдирмайди.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

Бошқа ривоятда: «Эй инсонлар Рабби, касалликни кетказ. Шифо Сени қўлингда, сендан бошқа уни очувчи йўқ», дейилган.

 

349/4. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Собитга (р.а.): «Расулуллоҳ дам солиб ўқийдиганлари билан дам солайми?» деб қуйидагиларни айтдилар: «Аллоҳумма роббан нас, музҳибал ба`си ишфи анта шафий, ла шафия илла анта шифа`а ла йуғодиру сақома». (Маъноси: Аллоҳим, Сен инсонларнинг раббисан, қийинчиликларни кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Сен берган шифо бирорта ҳам касаллик қолдирмайди.) Имом Бухорий ривоятлари

 

350/5. Усмон ибн Абул Осийдан (р.а.) ривоят қилинади. У зотга касаллик етганидан Расулуллоҳга шикоят қилдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотга: «Оғриётган ерингга қўлингни қўй, «Бисмиллоҳ»ни уч марта айтиб:

«Аъузу биъиззатиллаҳи ва қудротиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳазиру», деб етти марта ўқи», дедилар. (Маъноси: Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.) Имом Муслим ривоятлари

 

351/6. Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам касаллигимда мени кўргани кириб:

«Аллоҳумма ишфи Саъдан, Аллоҳумма ишфи Саъдан, Аллоҳумма ишфи Саъдан» (Саъдга шифо бер), деб айтдилар». Имом Муслим ривоятлари

 

352/7. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким касал кўргани борганида, агар ажали етмаган бўлса, унинг ҳузурида етти марта:

«Ас`алуллоҳал ъазийм роббал ъаршил ъазийм ан йашфийака», деса, Аллоҳ таоло уни касалидан халос қилади», дедилар. (Маъноси: Улуғ Аллоҳдан, буюк арш Раббидан сенга шифо беришини сўрайман.) Абу Довуд ва Термизий ривоятлари

 

353/8. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бир киши беморнинг зиёратига келса:

«Аллоҳумма ишфи ъабдака йанкау лака ъадувван ав йамший лака ила солатин», деб айтсин», дедилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сенинг душманингга зарба берувчи ёки Сен учун намозга юрувчи кишига шифо бер.) Абу Довуд ривоятлари

 

354/9. Али (р.а.) айтадилар: «Мен касалимдан шикоят қилиб: «Эй Раббим, агар ажалим яқинлашган бўлса, мени роҳатлантир, агар ажалимни кечиктирган бўлсанг, мендан касалликни кўтар. Агар бало келтирган бўлсанг, менга сабр бер», деб айтаётганимда, ногаҳон олдимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб қолдилар. Ва: «Нима дединг?» деб сўрадилар. Мен айтганларимни такрорладим. У зот оёқлари билан мени туртиб: «Йўқ,

«Аллоҳумма ъафиҳи» ёки «Аллоҳумма ишфиҳи» (Эй Раббим, офиятда қил ёки шифо бер), деб айт», дедилар. Мен ана шу кундан кейин касалликдан шикоят қилмадим». Имом Термизий ривоятлари

 

355/10. Абу Саид Худрий ва Абу Ҳурайралардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

«Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир), деса, Парвардигор уни тасдиқлаб, «Мендан бошқа илоҳ йўқ, Мен улуғман», дейди. Ким:

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ», деса, Парвардигор: «Мендан бошқа илоҳ йўқ, Менинг шеригим ҳам йўқ», дейди. Агар банда:

«Ла илаҳа иллаллоҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд», деса, Парвардигор: «Мен илоҳман, мулк Меники, ҳамд ҳам Мен учун», дейди. Агар банда:

«Ла илаҳа иллаллоҳу ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деса, Парвардигор: «Мен илоҳман, ўзгартириш ҳам, қувват ҳам фақат Мендадир», дейди. Ким мана шу калималарни касаллигида айтиб, сўнгра вафот этса, унга дўзах ўти тегмайди», дедилар. Термизий ва Ибн Можалар ривояти

 

356/11. Абу Саид Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Жаброил (а.с.) Расулуллоҳ ҳузурларига келиб: «Эй Расулуллоҳ, тобингиз йўқми?» деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», деб жавоб берганларида, Жаброил (а.с.):

«Бисмиллаҳи урқийка, мин кулли шай`ин йу`зийка, мин шарри кулли нафсин ав ъайнин ҳасидин, Аллоҳу йашфийка, бисмиллаҳи урқийка», деб айтдилар. (Маъноси: Аллоҳнинг исми ила дам соламан. Ҳар бир азият берувчи нарсадан, ҳар бир нафснинг ёмонлигидан ёки ҳасад қилувчи кўздан Аллоҳ сизга шифо берсин. Аллоҳнинг исми билан сизга дам соламан.) Имом Муслим, Термизий, Насоий, Ибн Можа ривоятлари

 

357/12. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аъробийни касаллигида кўргани кирдилар. Агар касал кўргани кирсалар,

«Ла ба`са тоҳурун иншааллоҳ» (Зарари йўқ, иншааллоҳ, бу касаллик сени поклайди), деб айтиш у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари эди. Бухорий ривоятлари

 

358/13. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Бир аъробий иситма чиқариб ётганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўргани кириб: «Бу касаллик гуноҳларга каффорат бўлувчи ва покловчидир», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари

 

359/14. Абу Умомадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Касални зиёрат қилиш унинг пешонасига қўлни қўйиш ёки қўлини ушлаб, аҳволи нечук эканини сўраш билан мукаммал бўлади», дедилар. Термизий ривоятлари

Ибн Суннийнинг ривоятларида: «Касал кўришнинг мукаммаллиги касалга қўлни қўйиб туриб: «Қандай тонг оттирдинг?» ёки «Нечук кечлатдинг?» деб айтишдир», дейилади.

 

360/15. Салмон (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени касаллигимда кўргани кириб: «Эй Салмон:

«Шафаллоҳу сақомака ва ғофаро занбака ва ъафака фий дийника ва жисмика ила муддати ажалика», дедилар».

(Маъноси: Аллоҳ сенга шифо бериб, гуноҳингни кечирсин. Ажалинг келгунича жисминг ва динингни офиятда қилсин.) Ибн Сунний ривоятлари

 

361/16. Усмон ибн Аффон (р.а.) ривоят қиладилар: «Мен касал бўлганимда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга паноҳ тилардилар. Бир куни:

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Уъийзука биллаҳил аҳадис сомад, аллазий лам йалид ва лам йулад ва лам йакуллаҳу куфуван аҳад. Мин шарри ма тажиду», деб менга паноҳ тиладилар. Буни айтиб бўлганларидан кейин тик туриб: «Эй Усмон, мана шу калималар билан паноҳ тила, бошқаси билан улардек паноҳ тилай олмайсан», дедилар». (Маъноси: Якка, беҳожат, туғмаган, туғилмаган ва бирор тенги йўқ Аллоҳ номи ила етадиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.) Ибн Сунний ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио