362/1. Имрон ибн Ҳусайндан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига Жуҳайна қабиласидан зинодан ҳомиладор бўлган бир аёл келиб: «Эй Расулуллоҳ, менга ҳад уриш лозим бўлиб қолди. Уни менга қоим қилинг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг волийини чақирдилар. «Унга чиройли муомала қил ва ҳомиласини туғиб бўлганидан кейин олиб кел», дедилар. Хотин туққанидан кейин уни келтиришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у аёлнинг кўйлагини маҳкам боғлашни, сўнг тошбўрон қилишни буюрдилар. Бу ишлардан кейин унга жаноза намозини ўқидилар. Имом Муслим ривоятлари
|