345/1. Ибн Аббос (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлим тўшагида ётган эдилар. Али ибн Абу Толиб (р.а.) у зотнинг ҳузурларидан чиққанларида, одамлар: «Эй Абул Ҳасан, Расулуллоҳнинг аҳволлари қандай?» деб сўрашди. Шунда Али (р.а.): «Алҳамду лиллаҳ, шифо топган ҳолда тонг оттирдилар», дедилар». Имом Бухорий ривоятлари
|