342/1. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнларга«Уъийзукума бикалиматиллаҳит таммати мин кулли шайтонин ва ҳаммаҳ ва мин кулли ъайнин ламмаҳ», дуосини ўқиб паноҳ тилар ва: «Бу дуо отангиз Исмоил ва Исҳоқ алайҳимоссаломларнинг паноҳ тилайдиган дуолари эди», деб айтар эдилар. (Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман.) Имом Бухорий ривоятлари
|