343/1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бири ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг ҳузуримга кирдилар. Бармоғим яллиғланган эди. Шунда Расулуллоҳ: «Сенда ғаров қамиши (Ҳиндистондан келтирилган ўсимлик) борми?» деб сўрадилар. Уни бармоғимга қўйдилар ва:
«Аллоҳумма мусағғирол кабийр ва мукаббирос соғийр, соғғир ма бий», деб айт, шунда у сендан йўқолади», дедилар». (Маъноси: Эй каттани кичик, кичикни катта қилувчи Зот, мендаги нарсани кичик қил.) Ибн Сунний ривоятлари
|