Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

94-боб. Эси оғганда ва бирор нарса чаққанда ўқиладиган дуолар

337/1. Абу Саид Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир нечтаси сафарга чиқишди. Улар араб маҳаллаларидан бирига тушиб, меҳмон қилишини сўрашди. Маҳалладагилар эса, уларни меҳмон қилишдан бош тортишди. Ногаҳон, ана шу маҳалла оқсоқолини бир нарса чақиб олди. Унга ҳамма нарсани қилиб кўришди, аммо фойда бермади. Баъзилар: «Ана у меҳмонларга боринглар-чи, шояд, уларда бирор нарса бўлса?» дейишди. Улар бориб: «Эй меҳмонлар жамоаси, бизнинг бошлиғимизни бир нарса чақиб олди. Ҳамма ҳаракатни қилиб кўрдик, аммо фойда бермади. Сизларда бирор нарса борми?» деб сўрашди. Меҳмонлардан биттаси: «Аллоҳга қасамки, мен дам солинадиган бир дуони биламан. Лекин сизлардан бизни меҳмон қилишингизни сўраганимизда, рад этдинглар. Бизга бу дуонинг эвазига бирор нарса бермасанглар, уни айтмайман», деди. Улар бир тўда қўй беришга келишиб олишди. Шунда у саҳоба «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн»ни (яъни, Фотиҳа сурасини) ўқиб суфлади. Оқсоқол гўё арқондан чиққандек ҳаракатга келди. Унда бирор оғриқ қолмай юриб кетди. Кейин улар келишилган нарсани беришди. Саҳобалар: «Уни тақсимланглар», дейишган эди, дам солган киши: «Расулуллоҳдан бу тўғрида сўраб, бизга бирор нарсани буюрмагунларича тақсимламанглар», деди. Саҳобалар Расулуллоҳ ҳузурларига бориб, бу воқеани айтиб беришди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен унинг (Фотиҳа сурасининг) шифо эканини қаердан билдинг? - дедилар, сўнгра, тўғри қилибсизлар, уларни тақсимланглар. Менга ҳам улуш ажратинглар», деб кулиб қўйдилар. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари

Бошқа ривоятда эса: «Фотиҳани ўқиб, суфлаб қўйди. Сўнг ҳалиги киши тузалиб кетди», дейилади.

 

338/2. Абдураҳмон ибн Абу Лайлодан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Менинг иним касал», деди. Расулуллоҳ: «Унинг касали нима?» деб сўрадилар. У киши: «Бир оз жунунлиги бор», деди. Набий: «Уни менга олиб кел», дедилар. У кишини олиб келишди. Набий беморни олдиларига ўтқизиб, унга Фотиҳа сурасини, Бақаранинг аввалги тўрт оятини ва ўртадаги икки оятини (яъни, 163-164-оятларини), Оятул курсийни, яна Бақаранинг охирги уч оятини, Оли Имроннинг илк ва 18-оятини, Аърофнинг 54-оятини, Мўминуннинг 116-оятини, Жин сурасининг 3-оятини, Соффат сурасининг аввалги ўн оятини, Ҳашрнинг охирги уч оятини, «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни, «Қул аъузу бироббил фалақ»ни, «Қул аъузу бироббин нас»ни ўқидилар. Ибн Сунний ривоятлари

 

339/3. Хорижа ибн Салт амакиларидан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бордим ва мусулмон бўлдим. Қайтишда бир қавмнинг ёнидан ўтиб кетаётганимда, уларнинг олдида бир жинни одамни кўрдим. У занжир билан боғланган эди. Шунда унинг аҳли: «Биз эшитдикки, сизнинг дўстингиз яхши нарса келтирган эмиш (яъни, Расулуллоҳнинг рисолатларини назарда тутяпти). Сенда даволайдиган бирор нарса борми?» деб сўрашди. Мен Фотиҳа сурасини ўқиб дам солдим. Улар менга юзта қўй беришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб, бунинг хабарини бердим. Расулуллоҳ: «Бундан бошқасини ҳам айтдингми?» дедилар. Мен: «Йўқ», дедим. «Уни ол, умрим ҳаққи, кимдир ботил билан дам солиб ризқланади. Сен хақ билан дам солиб, унинг орқасидан ризқландинг», дедилар». Абу Довуд ривоятлари

 

340/4. Хорижа (р.а.) амакиларидан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ ҳузурларидан келатуриб, араб маҳаллаларидан бирига етганимизда: «Сизларда даво (бўладиган бирор нарса) борми?» дейишди. Улар маҳкам қилиб боғланган, эси кетиб қолган кишини олиб келишди. Мен унга уч кун эрталаб ва кечқурун Фотиҳа сурасини ўқиб суфлаб қўйдим. Унинг касали тузалди. Бунинг эвазига менга нарса беришди. Мен олмай туриб олдим. «Ундоқ бўлса, Расулуллоҳдан сўра», дейишди. Расулуллоҳ алайҳиссаломдан сўраган эдим, у зот: «Умрим ҳаққи, кимдир ботил билан ейди. Сен эса, ҳақ билан единг», дедилар». Абу Довуд ва Ибн Сунний ривоятлари

 

341/5. Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) дардга чалинган бир кишининг қулоғига ниманидир ўқидилар. У соғайиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг қулоғига нима деб айтдинг?» деганларида, «Мўминун» сурасининг 115-оятидан то охиригача ўқиганларининг хабарини бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирор киши мана шу оятларни ишонч билан ўқиса, тоғни ҳам майдалаб юборади», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио