Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

77-боб. Истихора дуоси

303/1. Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихорани (яхшилик сўраш) худди Қуръондан сура ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот: «Бирортангиз бир ишни қасд қилса, фарздан ташқари икки ракъат намоз ўқисин. Сўнг:

«Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика, ва астақдирука биқудротика ва ас`алука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва ла ақдиру ва таъламу ва ла аъламу ва анта ъалламул ғуйуб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро хойрун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи, фақдурҳу лий ва йассирҳу лий, сумма барик лий фийҳи ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ажилиҳи фасрифҳу ъанний вақдурлийал хойро ҳайсу кана сумма роззиний биҳ», деб ҳожатини айтсин», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Эй Раббим, агар мана шу қилаётган ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт ва осон қил. Сўнг уни менга баракотли қил. Агар мана шу ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози эт.) Имом Бухорий ривоятлари

Уламолар: Намоз ва мазкур дуо билан истихора қилиш мустаҳаб амалдир», дейишди. У икки ракъат бўлиб, фарз намозидан олдинги ё кейинги суннат намозларида, таҳиййатул масжид ва бундан бошқа нафл намозларида ҳам ҳосил бўлаверади. Фотиҳа сурасидан кейин биринчи ракъатда «Қул йа аййуҳал кафирун»ни, иккинчи ракъатда эса «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқийди. Дуони юқорида зикр қилганимиз билан бошлаб, Аллоҳга ҳамд ва Расулуллоҳга саловот ва салом айтиш билан якунлайди. Ҳадиси шарифда зикр қилинганидек, истихорани ҳар бир ишда қилиш мустаҳабдир. Агар истихора қилгандан кейин қалби қайси томонга мойил бўлса, ўшани бажараверади.

 

304/2. Абу Бакр (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир иш қилишни хоҳласалар:

«Аллоҳумма хир лий вахтар лий», деб айтардилар».

(Маъноси: Аллоҳим, менга яхшилик ихтиёр қил) Термизий заиф иснод билан ривоят қилганлар.

 

305/3. Анас (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Анас, агар бирор ишни қасд қилсанг, Раббингга етти марта истихора қил, сўнгра қалбингга яқинига қара, яхшилик ана шундадир», дедилар». Ибн Сунний ғариб санад билан ривоят қилганлар.

Қийинчилик ва ғамгинликда айтиладиган зикрлар боби


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио