Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

76-боб. Пайғамбарларга саловот айтганда оилаларини ҳам қўшиб айтиш

Пайғамбаримизга «соллаллоҳу алайҳи васаллам» деб саловот айтишга уламолар иттифоқ қилишган. Шунингдек, бошқа пайғамбарлар ва фаришталарга ҳам алоҳида саловот айтиш жоиз. Аммо анбиёлардан бошқаларга жоиз эмас. Масалан, Абу Бакрга «соллаллоҳу алайҳи васаллам», дейилмайди, балки у зотга «розийаллоҳу анҳу», дейилади. Чунки салаф уламолари саловот ва саломни фақат анбиёларга айтганлар. Шунингдек, «азза ва жалла» сўзи Аллоҳ таологагина хосдир. Ҳеч қачон пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга «азза ва жалла» деб айтилмайди, гарчи у зот азиз ва улуғ бўлсалар ҳам. Шунинг сингари Абу Бакр ёки Алига «соллаллоҳу алайҳи васаллам» дейилмайди. Гарчи маъноси тўғри келса ҳам. Аммо анбиёларга саловот айтганда оилалари, асҳоблари, зурриётлари ва атбоъларини қўшиб айтиш жоиз.

Фасл: Саҳобалар, тобеъинлар, улардан кейинги уламо ва обидларнинг исмларига «розийаллоҳу анҳу» ёки «роҳимаҳуллоҳ»га ўхшаш дуолар айтилади. Лекин баъзилар, «розийаллоҳу анҳу»ни саҳобаларга хос, бошқаларга «роҳимаҳуллоҳ» деб айтилади, дейишади. Аммо аввал айтганимиз саҳиҳроқдир.

Фавқулодда ҳолатларда қилинадиган дуо ва зикрлар китоби

Юқоридаги зикр этган дуоларимиз ҳар кеча ва кундуз такрор қилинади. Яъни, ҳаммасининг муайян вақти бор. Аммо қуйида келтириладиган дуо ва зикрларга маълум бир вақт тайинланмаган, улар фавқулодда ҳолатлар юзага келганида айтилаверади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио