Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

78-боб. Муҳим ишларда ва қийинчиликдаги дуолар

306/1. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳзунликда:

«Ла илаҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм, Ла илаҳа иллаллоҳу роббул ъаршил ъазийм, Ла илаҳа иллаллоҳу роббус самавати ва роббул арзи роббул ъаршил карийм», деб айтардилар. (Маъноси: «Ҳалим ва улуғ Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ аршнинг рабби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Мукаррам аршнинг ва еру осмонларнинг рабби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

307/2. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор иш машаққат ёки маҳзунлик келтирса:

«Йа ҳаййу йа қоййуму бироҳматика астағису», дер эдилар. (Маъноси: «Эй ҳай ва қаййум сифатли Зот, Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман.) Термизий ривоятлари

 

308/3. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор иш хафалик олиб келса, бошларини осмонга кўтариб:

«Субҳаналлоҳил ъазийм», дер, дуо қилмоқчи бўлсалар: «Йа ҳай, йа қоййум»ни айтар эдилар. Имом Термизий ривоятлари

 

309/4. Анас (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча:

«Аллоҳумма атина фид дунё ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина ъазабан нар», деб дуо қилар эдилар». (Маъноси: «Эй Аллоҳим, дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бер. Дўзах азобидан бизларни сақла.) Имом Бухорий ривоятлари

Имом Муслим ривоятларида бундай дейилади: «Анас (р.а.) дуо қилсалар, ана шу дуо билан бошлар эдилар. Агар бошқа дуони ўқисалар, унга ўша дуони қўшардилар».

 

310/5. Али (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни буюрдилар:

«Ла илаҳа иллаллоҳу каримул ъазийм. Субҳанаҳу табарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн». (Маъноси: Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш рабби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин.) Насоий ва Ибн Сунний ривоятлари

 

311/6. Абу Бакрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қийинчилик пайтларида:

«Аллоҳумма роҳматака аржу фала такилний ила нафсий торфата ъайнин ва аслиҳ лий ша`ний куллаҳу ла илаҳа илла анта» дуосини ўқирдилар. (Маъноси: Аллоҳим, раҳматингни умид қиламан. Мени ўз ҳолимга бир лаҳза ҳам топшириб қўйма ва ишларимнинг ҳаммасини ислоҳ қил. Сендан бошқа илоҳ йўқ.) Абу Довуд ривоятлари

 

312/7. Асмо бинти Умайс (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Қийинчилик пайтларида айтиладиган калималарни сенга ўргатайми?

«Аллоҳу Аллоҳу роббий, ла ушрику биҳи шай`а», деб айт», дедилар». (Маъноси: Аллоҳ, раббим Аллоҳ. Унга бирор нарсани шерик қилмайман.) Абу Довуд, Ибн Можа ривоятлари

 

313/8. Абу Қатодадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким хафалик пайтида Оятул курсий ва Бақара сурасининг охирги оятларини ўқиса, Аллоҳ таоло унга ёрдам беради», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари

 

314/9. Саъд ибн Абу Ваққосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен бир калимани биламан, уни маҳзунликка тушиб қолган киши айтса, нажот топади. У калима биродарим Юнус алайҳиссалом (балиқнинг қорнига тушиб қолганларидан кейин) зулматларда туриб:

«Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн» (Анбиё сураси, 87-оят), дея қилган дуоларидир», дедилар. (Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Эй пок Парвардигор, албатта, мен (ўз жонимга) зулм қилувчилардан бўлдим. Ибн Сунний ривоятлари

Саъднинг ривоятларида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор мусулмон киши Юнус алайҳиссаломнинг балиқ қорнида Раббларига қилган дуолари - «Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн»ни айтиб, дуо қилса, дуоси ижобат бўлади», дедилар. Термизий ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио