301/1. Фазола ибн Убайддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир киши Аллоҳни улуғламасдан ва Расулуллоҳга саловот айтмасдан дуо қилаётганини эшитиб: «Бу киши дуо қилишда шошилди», дедилар. Сўнг яна айтдилар: «Сизлардан бирортангиз дуо қилса, Аллоҳга сано айтиб, Уни улуғлаб ва Расулуллоҳга саловот йўллаб, кейин хоҳлаганича дуо қилаверсин». Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари
302/2. Умар ибн Хаттоб (р.а.): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтилмаган дуо кўтарилмасдан, ер билан осмон орасида тўхтаб туради», деганлар. Имом Термизий ривоятлари
Уламолар, дуони Аллоҳга ҳамду сано, Расулуллоҳга саловот айтиш билан бошлаш ва тугатиш маҳбуб амалдир, деб айтишган.
|