Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

50-боб. Бомдод намозидан кейин Аллоҳни зикр қилишга ундаш

Билинг, кундузги зикр вақтларининг энг шарафлиси бомдод намозидан кейинги зикрлардир.

 

165/1. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиб, сўнг қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилса, кейин икки ракъат нафл намози ўқиса, худди тўла-тўкис ҳаж ва умра қилганнинг савобини олгандек бўлади», деб айтдилар. Имом Термизий ривоятлари

 

166/2. Абу Заррдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким бомдод намозидан сўнг бир гап гапиришидан олдин:

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйи ва йумийту ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, у кишига ўнта яхшилик ёзилиб, ўнта ёмонлик ўчирилади ва ўнта даражага кўтарилади. Шу кунида ёмон кўрган нарсасидан сақланади. Шайтон унга яқинлаша олмайди. Ва шу куни бирорта ҳам гуноҳ қилишга йўлиқмайди. Фақат Аллоҳга ширк бундан мустасно». Имом Термизий ривоятлари

 

167/3. Муслим ибн Ҳорис Тамимийга (р.а.) Расулуллоҳ алайҳиссалом шивирлаб: «Шом намозини ўқиб бўлсанг,

«Аллоҳумма ажирни минан нар» (Аллоҳим, менга дўзахдан нажот бер), деб етти марта айт. Шуни айтган кечангда вафот этсанг, сенга дўзахдан омонлик ёзилади. Агар ана уни бомдод намозида айтсанг ва шу куни вафот этсанг, сенга дўзахдан омонлик ёзилади», дедилар. Абу Довуд ривоятлари

 

168/4. Умму Салама онамиз (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам субҳ намозида:

«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ъамалан мутақоббалан ва ризқон тоййибан», деб айтар эдилар». (Маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, қабул бўлувчи амал, пок ризқ сўрайман.) Имом Аҳмад, Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари

 

169/5. Суҳайб (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозидан кейин икки лабларини қимирлатар эдилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, бу айтаётган нарсангиз нима?» деб сўрадим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма бика уҳавилу ва бика усовилу ва бика уқотилу», деб айтяпман», дедилар». (Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг билан ҳаракат қиламан, Сенинг номинг билан ғолиб бўламан ва Сенинг номинг билан уруш қиламан.) Ибн Сунний ривоятлари

Абу Муҳаммад Бағавий «Шарҳи сунан»да қуйидагиларни келтирганлар. Алқама ибн Қайс: «Бизга етиб келишича, субҳ намозидан кейин олим киши ухласа, Аллоҳ таолога ер унинг устидан арз қилади», деб айтдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио