Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

49-боб. Намоздан кейинги зикрлар

148/1. Абу Умомадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссаломдан: «Қайси дуо яхши эшитилади?» деб сўрашди, у зот: «Кечанинг охирги қисми ва фарз намозлари сўнгида қилинган дуо», деб жавоб бердилар. Имом Термизий ривоятлари

 

149/2. «Саҳиҳайн»да келтирилган ҳадисда Ибн Аббос (р.а.): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларини такбир билан тугатганларини биламан», деб хабар берганлар. У зот бошқа бир ривоятда яна айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида одамлар фарз намозидан қайтаётиб, овозларини баланд қилиб, такбир айтишар эди». Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

150/3. Савбондан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:

«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йа зал жалали вал икром», деб айтар эдилар. (Маъноси: Эй Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.) Муслим ривоятлари

 

151/4. Муғийра ибн Шўъба (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлсалар:

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътийа лима манаъта ва ла йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар. (Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани маън қилувчи йўқ. Ва Сен маън қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

152/5. Абдуллоҳ ибн Зубайр (р.а.): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз кетидан таҳлил айтар эдилар», дейдилар. Ўзлари ҳам ҳар намоз кетидан:

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ, ла илаҳа иллаллоҳу ва ла наъбуду илла иййаҳ, лаҳун ниъмату вал фазлу ва лаҳус санаул ҳасан, ла илаҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд дийна ва лав кариҳал кафирун», деб айтар эдилар. (Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар бир ишга қодирдир. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унгагина ибодат қиламиз. Неъмат, фазл, чиройли сано У учундир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У учун дин холис қилинади, гарчи кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам.) Муслим ривоятлари

 

153/6. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига камбағал муҳожирлар келиб: «Бадавлат кишилар олий даражаларга кўтарилиб, неъматда биздан ўзиб кетишди. Улар биз намоз ўқигандек намоз ўқийдилар, биз рўза тутгандек рўза тутадилар, шуларнинг устига, молларини сарфлаб, ҳаж, умра, садақа ҳамда жиҳод қиладилар», деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга бир нарса ўргатайми? У билан сизлардан ўзиб кетганларга етиб оласиз ва кейингилардан ўзиб кетасизлар, бирор киши сизлардан афзал бўлолмайди. Фақат сизлар қилган амални қилса, афзал бўлади», дедилар. Саҳобалар: «Ўргатинг, эй Расулуллоҳ», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир намознинг ортидан ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамду лиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб айтинглар», деб буюрдилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

154/7. Каъб ибн Ужрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар бир фарз намоз сўнгида ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамду лиллаҳ, Аллоҳу акбар», тасбиҳларини айтса камбағал бўлмайди», дедилар. Муслим ривоятлари

 

155/8. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамду лиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар. Муслим ривоятлари

 

156/9. Саъд ибн Абу Ваққосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз сўнгида ушбу калималарни айтиб, паноҳ тилар эдилар:

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал жубни ва аъузу бика ан арудда ила арзалил ъумури ва аъузу бика мин фитнатид дунйа ва аъузу бика мин ъазабил қобр». (Маъноси: Эй Раббим, қўрқоқликдан, умрнинг зоеъ бўлишидан, дунё фитнасидан ва қабр азобидан паноҳ беришингни тилайман.) Бухорий ривоятлари

 

157/10. Абдуллоҳ ибн Амр (р.а.) ривоят қиладилар: «Икки хислат бор. Қайси бир мусулмон банда уни доим бажариб юрса, жаннатга киради, -- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. - Улар енгил, аммо амал қиладиганлар оз. Биринчиси, ҳар бир намоз сўнгида ўн мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамду лиллаҳ, Аллоҳу акбар», дейиш. Бу бир кунда тилда 150 та, мезонда бўлса, 1500 тадир. Иккинчиси, тўшакка кирганда, ухлашдан олдин ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамду лиллаҳ» ва ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар», деса, тилида 100 та, мезонда эса, 1000 та бўлади». Расулуллоҳ буни қўллари билан таъкидладилар. Саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, нима учун енгил бўлса ҳам, уни бажарадиганлар оз?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши ухлашни хоҳлаган пайтда шайтон келиб, мана шу калималарни айтишдан олдин ухлатиб қўяди. Намоз ўқиб бўлганидан кейин ҳам шайтон келиб, мана шу калималарни айтишидан олдин унга бир зарур ишни эслатади», дедилар». Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари

 

158/11. Уқба ибн Омир (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга икки «Қул аъузу»ни ҳар намоз сўнгида ўқишни буюрдилар». Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари

Абу Довуднинг ривоятларида: «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас»ни ўқиш лозим, дейилган.

 

159/12. Муоз (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида

«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар». (Маъноси: Эй Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.) Абу Довуд ва Насоий ривоятлари

 

160/13. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларини тамомласалар, ўнг қўлларини пешоналарига суртиб:

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳур роҳманур роҳийм. Аллоҳуммазҳиб ъаннил ҳамма вал ҳазан», деб айтардилар. (Маъноси: Раҳмон ва раҳийм сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бераман. Эй Раббим, мендан ғам ва хафачиликларни кетказ.) Ибн Сунний ривоятлари

 

161/14. Абу Умома (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор фарз ёки нафл намоз сўнгида яқинлашсам, у зотнинг:

«Аллоҳуммағфирлий зунубий ва хотойайа куллаҳа. Аллоҳумманъишний важбурний ваҳдиний лисолиҳил аъмали вал ахлақ, иннаҳу ла йаҳдий лисолиҳиҳа ва ла йасрифу саййиаҳа илла анта», деб айтаётганларини эшитар эдим». (Маъноси: Эй Раббим, гуноҳларимнинг ҳаммасини кечир. Эй Раббим, мени ишларимда фаол қил, ислоҳ эт ва хулқ, амалларнинг яхшисига ҳидоят қил. Сендан ўзгаси ишларнинг яхшисига ҳидоят қилиб, ёмонидан буролмайди.) Ибн Сунний ривоятлари

 

162/15. Абу Саид Худрий (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар (салом беришдан олдин ёки кейин - аниқ билмайман):

«Субҳана роббика роббил ъиззати ъамма йасифун ва саламун ъалал мурсалийн валҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн», деб айтар эдилар» (Маъноси: Иззат эгаси бўлган Парвардигорингиз улар сифатлаётган нарсадан покдир. Барча пайғамбарларга салом бўлсин, оламларнинг Раббига ҳамд бўлсин.) Ибн Сунний ривоятлари

 

162-б/16. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлсалар:

«Аллоҳуммажъал хойра ъумурий ахироҳу ва хойро ъамалий ховатимаҳу важъал хойро аййамий йавма алқока», деб айтар эдилар. (Маъноси: Эй Алоҳим, умримнинг яхшисини охири, амалимнинг яхшисини хотимаси ва кунларимнинг яхшисини Сенга йўлиқадиган кун қил.) Ибн Сунний ривоятлари

 

163/17. Абу Бакрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар. (Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.) Ибн Сунний ривоятлари

 

164/18. Фазола ибн Убайдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз намоз ўқиса, Аллоҳга ҳамд ва сано айтиш билан бошласин. Кейин Расулуллоҳга саловот айтиб, сўнгра хоҳлаганича, дуо қилсин», дедилар. Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио