147/1. Саҳл ибн Саъд Соидийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг намозида бирор ҳодиса юз берса:
«Субҳаналлоҳ», деб айтсин», дедилар. Бошқа бир ривоятда: «Агар бирор иш содир бўлса, эркаклар тасбиҳ айтсин, аёллар қарсак чалсин», дейилган. Яна бошқа бир ривоятда: «Тасбиҳ эркаклар учун, қарсак аёллар учун», дейилади. Бухорий ва Муслим ривоятлари
|