Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

40-боб. Саждадаги зикрлар

Ҳузайфа (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бақара, Оли Имрон, Нисо сураларини бир ракъатда ўқиганларида, раҳмат ояти келса, уни сўрар, азоб ояти келса, ундан паноҳ тилар, сўнг сажда қилар эдилар, саждалари қиёмларига яқин бўларди. Унда «Субҳана роббийал аъла»ни айтардилар. (Маъноси: Олий Раббим айбу нуқсонлардан покдир.) Муслим ривоятлари

 

118/1. Мўминлар онаси Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом рукуъ ва саждаларида:

«Субҳанакаллоҳумма роббана биҳамдик, Аллоҳуммағфирлий», дер эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиб, Сени поклайман. Эй Раббим, менинг гуноҳларимни мағфират қил.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

119/2. Яна Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждада:

«Суббуҳун қуддусур роббул малаикати варруҳ»ни айтар эдилар. Муслим ривоятлари

 

120/3. Али (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сажда қилсалар:

«Аллоҳумма лака сажадту ва бика аманту ва лака асламту, сажада важҳий лиллазий холақоҳу ва соввароҳу ва шаққо самъаҳу ва басороҳ, табарокаллоҳу аҳсанул холиқийн», деб айтар эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сенга сажда қилдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга бўйин эгдим. Юзим халқ қилувчи ва суврат берувчи ва кўзни, қулоқни очувчи Зотга сажда қилди. Халқ қилувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли бўлди.) Имом Муслим ривоятлари

 

121/4. Авф ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам узоқ рукуъ қилиб, унда:

«Субҳана зил жабарути вал малакути вал кибрийаи вал ъазомат»ни айтар эдилар. Саждаларида ҳам худди шундоқ қилардилар. Сунан китобларида ривоят қилинган.

 

122/5. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Агар бирортангиз сажда қилса, камида уч марта:

«Субҳана роббийал аъла», деб айтсин», дедилар. Сунан китобларида ривоят қилинган.

 

123/6. Оиша (р.а.) ривоят қилиб айтадилар: «Бир куни Расулуллоҳни тополмай қолдим. Ахтариб борсам, рукуъ (ёки сажда) қилаётган эканлар. Унда:

«Субҳанака ва биҳамдика ла илаҳа илла анта»ни айтаётган эдилар. (Маъноси: Сенга ҳамд айтиш билан Сени поклайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ.) Муслим ривоятлари

Муслимнинг бошқа бир ривоятларида Оиша онамиз айтадилар: «Менинг қўлим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқларига тегиб кетди. У зот оёқларини узатиб, саждада турганларида:

«Аллоҳумма аъузу бика биризока мин сахотика ва бимуъафатика мин ъуқубатика ва аъузу бика минка, ла ахсий санаан ъалайк, анта кама аснайта ъала нафсик»ни ўқиётган эдилар». (Маъноси: Эй Раббим, Сенинг розилигинг билан ғазабингдан, офиятинг билан уқубатингдан паноҳ тилайман. Сенинг номинг ила Сендан паноҳ тилайман (яъни ғазабингдан). Мен Сенга Сен ўзингга сано айтганинг каби кўп сано айта олмайман.)

 

124/7. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рукуъда Аллоҳни улуғланглар, саждада дуони кўпайтиринглар, чунки (саждадаги дуо) ижобат бўлишга лойиқдир», дедилар. Муслим ривоятлари

 

125/8. Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Раббига энг яқин бўладиган пайти саждада турганидадир. Унда (саждада) дуони кўпайтиринглар», дедилар». Муслим ривоятлари

 

126/9. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саждаларида:

«Аллоҳуммағфирлий замбий куллаҳу, диққоҳу ва жиллаҳу ва аввалаҳу ва ахироҳу ва ъаланийатаҳу ва сирроҳ»ни айтар эдилар. (Маъноси: Эй Аллоҳим, гуноҳларимнинг ҳаммасини, озини ва кўпини, аввалгиси ва охиргисини, очиқчасини ва махфийини кечир.) Муслим ривоятлари

Агар имкони бўлса, юқоридаги зикр қилган дуоларимизнинг ҳаммасини жамлаб, битта саждада ўқиш мустаҳабдир. Аммо имкони бўлмаса, уч марта «Субҳана роббийал аъла», деса кифоя қилади.

Фасл: Тиловат саждасини қилганда, намоз саждасининг дуолари ўқилаверади. Уларга қўшимча қуйидаги дуони ўқиш мустаҳабдир:

«Аллоҳуммажъалҳа лий ъиндака зухрон ва аъзим лий биҳа ажрон ва зоъ ъанний биҳа визрон ва тақоббалҳа минний кама тақоббалтаҳа мин Давуда ъалайҳиссалам». (Маъноси: Эй Раббим, уни менга ҳузурингда захира қил, у сабабли ажримни кўпайтир, у туфайли гуноҳларни мендан кетказ, Довуд алайҳиссаломдан қабул қилганингдек, мендан ҳам қабул эт.)

 

127/10. Оиша (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон саждасида:

«Сажада важҳий лиллазий холақоҳу ва шаққо самъаҳу ва басороҳу биҳавлиҳи ва қувватиҳ», дер эдилар. (Маъноси: «Юзимни яратган ва унда куч-қуввати билан кўз-қулоқни очган Зотга юзим сажда қилди.) Термизий, Абу Довуд, Насоий ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио