Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

39-боб. Рукуъдан бош кўтарганда ва тик турганда ўқиладиган дуолар

Рукуъдан бош кўтарилганида «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», дейилиши суннат амалдир.

 

113/1. Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдан қоматларини кўтарганларида:

«Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Ким ҳамд айтса, Аллоҳ уни эшитади), тик бўлганларида эса, «Роббана лакал ҳамд» (Раббимиз, Сенга ҳамд бўлсин), деб айтар эдилар (баъзи ривоятларда: «Роббана ва лакал ҳамд», бўлиб келган). Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

114/2. Али (р.а.) ва Ибн Абу Авфо (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдан бошларини кўтарганларида:

«Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, Роббана лакал ҳамду мил`ас самавати ва мил`а ларзи ва мил`а ма ши`та мин шай`ин баъд», дер эдилар. (Маъноси: Ким ҳамд айтса, Аллоҳ уни эшитади. Раббимиз, Сенга осмон тўлалигича, ер тўлалигича ва ундан кейин нимани хоҳласанг, ўшанинг тўлалигича ҳамд бўлсин.) Муслим ривоятлари

 

115/3. Абу Саид Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдан бошларини кўтарсалар:

«Аллоҳумма роббана лакал ҳамду мил`ас самавати вал арзи ва мил`а ма ши`та мин шай`ин баъд, аҳлас санаи вал мажд. Аҳаққу ма қолал ъабду ва куллуна лака ъабд. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътийа лима манаъта ва ла йанфаъу зал жадди минкал жадд», дер эдилар. (Маъноси: Эй Аллоҳим, Сенга еру осмон тўлалигича ва ундан кейин нимани хоҳласанг, ўшанинг тўлалигича ҳамд бўлсин. Эй Аллоҳ Сен сано ва улуғлик аҳлидансан. Банда айтадиган нарсага ҳақлироқсан. Ва барчамиз Сенга бандамиз. Эй Раббим, Сен берган нарсани манъ қилувчи йўқ. Сен манъ қилган нарсани берувчи йўқ. Бошқаларнинг буюклиги ҳеч нарса эмас, буюклик фақат Сендандир.) Имом Муслим ривоятлари

 

116/4. Ибн Аббос (р.а.) ривоятларида:

«Роббана лакал ҳамду мил`ас самавати ва мил`ал арзи ва ма байнаҳума ва мил`а ма ши`та мин шай`ин баъд», лафзида келган. Имом Муслим ривоятлари

 

117/5. Рифоъата ибн Рофиъ Зарқий (р.а.) ривоят қилиб айтадилар: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ортларида намоз ўқиётганимизда, у зот рукуъдан бошларини кўтариб:

«Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», дедилар. Шунда бир киши:

«Роббана ва лакал ҳамд, ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳ» (Эй Раббим, Сенга кўп, яхши, муборакли ҳамд бўлсин), деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатиб: «Бу калималарни ким айтди?» деб сўрадилар. Ҳалиги киши: «Мен», деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўттиздан ортиқ фаришта уни биринчи бўлиб ёзишга шошилаётганини кўрдим», дедилар». Имом Бухорий ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио