Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

41-боб. Саждадан бошини кўтарганда ва икки сажда орасида ўқиладиган дуолар

128/1. Ҳузайфа (р.а.) ривоят қилиб айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги намозда қиёмни узун қилиб, Бақара, Нисо, Оли Имрон сураларини ўқирдилар. Рукуълари ва саждалари қиём миқдорича бўлар эди. Икки сажда ўртасида:

«Роббиғфирлий, роббиғфирлий» (Раббим, мени мағфират эт), дер ва орада сажда миқдорича ўтирар эдилар». Абу Довуд, Термизий, Насоий, Байҳақийлар ривояти

 

129/2. Ибн Аббос (р.а.) холалари Маймуна (р.а.) уйларида ётиб қолганларида, Расулуллоҳнинг тунги намозлари ҳақида кўрганларини қуйидагича ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саждадан бошларини кўтарсалар:

«Роббиғфирлий варҳамний важбурний варфаъний варзуқний ваҳдиний ва ъафиний», деб айтар эдилар». (Маъноси: Эй Раббим, гуноҳларимни кечир, менга раҳм қил, менга ёрдам бер, мени олий мартабаларга кўтар, менга ризқ бер, мени ҳидоятда ва офиятда қил.) Байҳақий ва Абу Довуд ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио