Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

38-боб. Рукуъдаги зикрлар

Намоз ўқиётган киши рукуъга тўла эгилса;

«Субҳана роббийал ъазийм», деб рукуъ зикрларини айтади. (Маъноси: Улуғ Раббим нуқсонлардан покдир.)

 

105/1. Ҳузайфа (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъларини Бақара, Нисо ва Оли Имрон сураларини ўқиш даражасида узун қилар эдилар. Унда «Субҳана роббийал ъазийм»ни такрорлардилар». Имом Муслим ривоятлари

«Сунани Абу Довуд»да эса, қуйидагича келган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз «Субҳана роббийал ъазийм», деб уч марта айтса, рукуъси комил бўлади», дедилар».

 

106/2. Оиша онамиз (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуълари ва саждаларида:

«Субҳанакаллоҳумма роббана ва биҳамдик, Аллоҳуммағфирлий», деб айтар эдилар». Буни Қуръондан таъвил қилардилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиб, Сени поклайман. Эй Раббим, гуноҳларимни мағфират қил.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

107/3. Али (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ қилсалар:

«Аллоҳумма лака ракаъту ва бика аманту ва лака асламту хошаъа лака самъий ва басорий ва муххий ва ъазмий ва ъасабий» (Аллоҳим, Сенга рукуъ қилдим ва Сенга иймон келтирдим. Сенга бўйин эгдим ва Сенга қулоғим, кўзим, миям, суягим, пайларим бўйсинди), дер эдилар». Имом Муслим ривоятлари

«Сунан» китобларида эса,

«Хошаъа самъий ва басорий ва муххий ва ъазмий ва мастақоллат биҳи қодамий лиллаҳи роббил ъаламийн» лафзи билан келган. (Маъноси: Қулоғим, кўзим, миям, суягим, юрувчи оёғим оламларнинг рабби Аллоҳ учун бўйсинди.)

 

108/4. Оиша онамиз (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида:

«Суббуҳун қуддусур роббул малаикати варруҳ» (Фаришталар ва Жаброилнинг рабби суббуҳ ва қуддус сифатли Аллоҳдир), деб айтар эдилар». Имом Муслим ривоятлари

 

109/5. Авф ибн Молик (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиганимда, у зот Бақара сурасини ўқидилар. Раҳмат ояти келса, раҳмат сўрадилар, азоб ояти ўтса, тўхтаб паноҳ тиладилар. Сўнг қиёмда турганларича рукуъ қилдилар. Рукуъларида:

«Субҳана зил жабарути вал малакути вал кибрийаи вал ъазомат» (Жабарут, малакут, кибриё сифатли Аллоҳни поклаб ёд этурман), деб ўқидилар. Сўнг саждаларида ҳам худди шундоқ қилдилар». Абу Довуд ва Насоий ривоятлари

 

110/6. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рукуъга борганингизда Раббингизни улуғланглар», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

Бу ҳадисдан Аллоҳ таолони қайси лафз билан бўлса ҳам, рукуъда улуғлаш тушунилади. (Бизнинг Имоми Аъзам мазҳабларида «Субҳана роббийал ъазийм»ни айтиш юқоридаги ҳадисда айтилганидек, Аллоҳни улуғлаш ҳисобланади. - Таржимон.)

 

111/7. Али (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъда ёки саждада қироат қилишдан қайтардилар». Имом Муслим ривоятлари

 

112/8. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Огоҳ бўлингларки, мен рукуъда ёки саждада Қуръон ўқишдан қайтарилдим», дедилар. Имом Муслим ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио