Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

37-боб. «Аъузу»дан кейинги қироат

Намозда қироат қилиш фарздир. Унинг ўрнини бошқаси босмайди. Бунга қуйидаги саҳиҳ ҳадис далил: Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Фотиҳа сураси ўқилмаган намоз ҳисобга ўтмайди», дедилар. Ибн Ҳузайма ва Ибн Ҳиббон ривоятлари

Яна: «Намоз Фотиҳа сураси билангина намоздир», деб айтганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

104/1. Ҳузайфа ибн Йамон (р.а.) ривоят қиладилар: «Бир кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. У зот Бақара сурасини бошладилар. Юз оятда рукуъ қилсалар керак, деб ўйладим. Аммо намозда давом этдилар. Ҳаммасини ўқиб бўлиб, рукуъ қилсалар керак, деб ўйладим. Аммо намозда давом этдилар. Сўнг Оли Имрон сурасини бошладилар. Кейин Нисо сурасини шу тахлит ўқидилар. Оҳиста ва шошилмай қироат қилдилар. Бирор оятни ўқиётганларида тасбиҳ келса, тасбиҳ айтдилар, сўраладиган нарса келса, сўрадилар, паноҳ тилайдиган оят келса, паноҳ тиладилар». Имом Муслим ривоятлари

Соҳибларимиз айтишади: «Имомга, эргашувчига, ёлғиз ўқиётган кишига намозда ёки бошқа нарсада тасбиҳ айтиш, сўраш, паноҳ тилаш оятлари келганида, ана шуларни қилиш мустаҳабдир. Шунингдек, Ват-тийн сурасининг

«Ахир Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг адолатлиси эмасми?!» ояти ўқилганини эшитса, «Ҳа, Аллоҳ таоло қиёмат кунида энг одил ҳукм қилгувчи эканига иқрорман», деб айтиш, Қиёмат сурасининг 40-оятидаги

«Ана шу (Аллоҳ) ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?!» оятини эшитганида, «Албатта, Аллоҳ бунга қодирдир!» деб жавоб қилиш ёки Аъло сурасидаги

«Энг олий зот бўлмиш Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай айбу нуқсондан) покланг!» ояти ўқилганида, «Олий раббим Аллоҳ айб-нуқсонлардан покдир», дейиш мустаҳабдир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио