96/1. Абу Малийҳ оталаридан ривоят қиладилар. Оталари бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқиётганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бомдоднинг икки ракъат суннатини унинг ёнида енгил ўқиб, мана бундай дуо қилган эканлар:
«Аллоҳумма робба Жибрийла ва Исрофийла ва Мийкаийла ва Муҳаммадинин набиййи соллаллоҳу алайҳи васаллам, аъузу бика минан нар». «Аъузу бика минан нар»ни уч марта айтдилар. (Маъноси: Эй Жаброил, Исрофил, Микоил ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг робби бўлган Аллоҳим, Сендан дўзахдан паноҳ беришингни сўрайман.) Ибн Сунний ривоятлари
97/2. Анас (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни эрталабки намоздан олдин:
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. (Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатига эга бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан.) Ибн Сунний ривоятлари
|