98/1. Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.) айтадилар: «Бир киши намозга келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошлаган эдилар. У киши сафга турганидан кейин:
«Аллоҳумма атиний афзола ма туътий ъибадакас солиҳийн» (Эй Раббим, менга солиҳ бандаларингга берадиган нарсаларингнинг энг афзалини бер), деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом намозни тугатганларидан сўнг: «Ҳозирги гапирган ким?» дедилар. Ҳалиги киши: «Мен, эй Расулуллоҳ», деб жавоб берди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Отинг ўлдирилиб, ўзинг Аллоҳ йўлида шаҳид бўласан», дедилар. Ибн Сунний ва Насоий ривоятлари
Бухорий ҳам тарих китобларида Муҳаммад ибн Муслимнинг таржимаи ҳолида шу ривоятни келтирганлар.
|