Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

27-боб. Азон ва иқоматни эшитганда айтиладиган зикрлар

Азон ва иқоматни эшитган киши муаззин нима деса, ўшани такрорлайди. Фақат «Ҳаййа ъалал солаҳ, Ҳаййа ъалал фалаҳ», деганда:

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деб айтади. «Ассолату хойрум минан навм», деса:

«содақта ва барорта» ёки

«содақа росулуллоҳ ассолату хойрум минан навм», дейди. Агар «қод қоматис солаҳ», деса:

«ақомаҳаллоҳу ва адамаҳа», дейди. Агар «ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», деса, «ва ана ашҳаду анна Мухаммадар росулуллоҳ», деб, ортидан:

«розийту биллаҳи роббан ва биМуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росулан ва билИслами дийна», дейди. Азоннинг ҳаммасини эшитиб бўлганидан кейин Расулуллоҳга саловот айтиб, ортидан мана бу дуони ўқийди:

«Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ вабъас-ҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ» (Эй бу комил дуонинг ва қоим бўлган намознинг эгаси--Аллоҳим, Муҳаммадга васила ва фазилат бер, у зотни ваъда қилганинг мақтовли мақомда тирилтир). Сўнгра хоҳлаганича дунёвий ва ухровий дуоларни қилаверади.

 

84/1. Абу Саид Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Азонни эшитганингларда муаззин нима деса, ўшани айтинглар», дедилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

85/2. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муаззиннинг азон айтаётганини эшитсанглар, у айтганидек айтинглар. Сўнгра менга саловот йўлланглар. Ким менга саловот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта саловот айтади. Кейин менга Аллоҳдан василани сўранглар. У (яъни, васила) жаннатдаги бир макондир. У макон Аллоҳнинг бандаларидан биттасига насиб этади. Ўша банда мен бўлишимга умид қиламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоатим насиб этади», дедилар. Муслим ривоятлари

 

86/3. Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Муаззин «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар», деганида, эшитувчи ҳам: «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар», деса, «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ», деганида, «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ», деб такрорласа, «Ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», деганида, у ҳам «Ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ»ни айтса, «Ҳаййа ъалас солаҳ», деганида, «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деса, «Ҳаййа ъалал фалаҳ», деганида ҳам, «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айтса, «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар», деганида, «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар», деса, «Ла илаҳа иллаллоҳ», деганида, «Ла илаҳа иллаллоҳ», деб қалбдан айтса, жаннатга киради». Муслим ривоятлари

 

87/4. Саъд ибн Абу Ваққосдан (р.а.) ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Ким муаззинни эшитган пайтда:

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ, розийту биллаҳи роббан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам росулан ва бил-Ислами дийна», деса, унинг гуноҳлари кечирилади».

Бошқа ривоятда:

«Ва ана ашҳаду», деса, дейилган. Имом Муслим ривоятлари

 

88/5. Оиша (р.а.) онамиз айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», деб айтган овозини эшитсалар, «Мен ҳам, мен ҳам шаҳодат келтираман», деб айтар эдилар». Имом Абу Довуд ривоятлари

 

89/6. Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким азон эшитганида, «Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата валфазийлаҳ вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ», деса, унга шафоатим ҳосил бўлади», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари

 

90/7. Муовия (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг «Ҳаййа ъалал фалаҳ», деганини эшитсалар:

«Аллоҳуммажъална муфлиҳийн», дер эдилар». (Маъноси: Эй Аллоҳим, бизларни нажот топганлардан қил.) Ибн Сунний ривоятлари

 

91/8. Абу Умомадан (р.а.) ривоят қилинади. Билол (р.а.) иқоматда «қод қоматис солаҳ»га етганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ақомаҳаллоҳу ва адамаҳа» (Аллоҳ уни қоим қилиб ва доим қилсин), дер эдилар. Иқоматнинг бошқа лафзларида азонники каби қайтарар эдилар». Абу Довуд ривоятлари

Уни қандай айтишни юқорида Ҳазрати Умардан (р.а.) ривоят қилинган ҳадисдан билдик.

 

92/9. Абу Ҳурайра (р.а.) муаззин иқомат айтаётганини эшитсалар:

«Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, солли ъала Муҳаммадин ва атиҳи суълаҳу йавмал қийамаҳ», деб айтар эдилар. Ибн Сунний ривоятлари

Азон ёки иқоматни намозда турганида эшитган киши унга жавоб қайтармайди. Аммо намозини тугатганидан сўнг қайтариб олади. Ҳожатхонада эшитиб қолса ҳам, муаззинга ўша пайтда жавоб қайтармайди, балки чиққанидан кейин жавоб беради. Лекин Қуръон ёки ҳадис ўқиётган, тасбиҳ айтаётган ва бошқа ишлар билан шуғулланаётган бўлса, дарҳол тўхтаб, муаззинга жавоб беради. Сўнгра яна машғулотида давом этади. Чунки муаззинга жавоб бериш фурсати тезда ўтиб кетади. Бошқа ишларни кейин ҳам давом эттириш мумкин.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио