Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

26-боб. Иқоматнинг сифати

Иқоматнинг калималари имом Шофеъий мазҳабларида ўн бир калимадан иборатдир. (Яъни, «Қод қоматис солаҳ»дан бошқа калималар бир мартадан айтилади. Бизнинг Имоми Аъзам мазҳабларида эса, иқомат ўн еттита калимадан иборат. Улар азон калималари билан бир хил бўлиб, фақат «Ҳаййа ъалал фалаҳ»дан кейин икки марта «Қод қоматис солаҳ» зиёда қилинади ва бир оз тезлатиб айтилади. - Таржимон.)

Фасл: Азон ва иқомат суннат амалдир. Агар шаҳар аҳли азонни тарк этишга жамлансалар, уларга қарши уруш эълон қилинади. Чунки азон Исломнинг зоҳир шиорларидандир.

Фасл: Азонни тартиб билан, орасини узиб ва овозини баландлатиб, иқоматни эса бир-бирига улаб, азонга нисбатан пастроқ овозда айтиш мустаҳаб амалдир. Муаззин чиройли овозли, ишончли, вақтдан хабардор, тажрибали киши бўлиши керак. Ва азонни тик туриб, таҳорат билан, баланд жойда, қиблага юзланиб айтиш ҳам мустаҳаб амалдир. Агар муаззин азонни ёки иқоматни қиблага орқасини қилиб ёки ўтириб ёки ёнбошлаб ёки таҳоратсиз ёки жунуб ҳолатда айтса ҳам жоиз бўлади, лекин кароҳияти бордир. Жунубликдаги кароҳият таҳоратсизликдан қаттиқроқдир. Иқоматдаги кароҳият эса, азонникидан қаттиқроқ.

Фасл: Азон айтиш фақат беш вақт намоз учун машруъдир. Улар бомдод, пешин, аср, шом, хуфтондир. Хоҳ у вақтида ўқилаётган бўлсин, хоҳ қазо, хоҳ муқимликда бўлсин, хоҳ мусофирликда, хоҳ якка ўқилаётган бўлсин, хоҳ жамоат билан. Агар бир киши айтса, қолганларга ҳам кифоя қилади. Бир вақтнинг ўзида бир нечта қазо намозларини ўқиса, фақат биринчисига азон айтиб, қолганларига иқомат айтади.

Фасл: Иқомат фақат намозга кирилаётганда айтилади, азон эса, намоз вақти кирганда.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио