Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

2-боб. Уйқудан уйғонганда айтиладиган зикрлар

26/1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ухлаётган вақтингизда шайтон бўйнингизга учта тугун тугиб қўяди. Ҳар тугунни ҳаракатга келтириб, кеча ҳали узун, ётавер, дейди. Агар киши уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, тугунларнинг бири ечилади. Агар таҳорат қилса, иккинчиси ечилади. Намоз ўқиса, тугунларнинг ҳаммаси ечилади ва киши нафси пок, фаол ва ғайратли бўлиб, тонг орттиради. Аммо уйқуда ётаверса, нафси ифлос, дангаса бўлиб уйғонади». Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

27/2. Ҳузайфа ибн Йамон (р.а.) ва Абу Заррнинг (р.а.) ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар, «Бисмикаллоҳумма аҳйа ва амуту», деб айтганлар. (Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.) Уйғонганларида: «Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илай-ҳин нушур», деб айтар эдилар. (Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.) Бухорий ривоятлари

 

28/3. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар сизлардан биронтангиз уйқусидан уйғонса: «Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи», деб айтсин». (Маъноси: «Руҳимни менга қайтиб берган, жасадимни офиятда қилган ва ўзини зикр қилиш учун менга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.) Ибн Сунний бу ҳадисни саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.

 

29/4. Оиша онамиз (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир бандага Аллоҳ таоло руҳини қайтиб берганида (уйғонганда):

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни кечириб юборади», дедилар». Ибн Сунний ривоятлари

 

30/5. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бир киши уйқусида огоҳ бўлиб:

«Алҳамду лиллаҳиллазий холақон-навма вал-йақзота, алҳамду лиллаҳиллазий баъасаний салиман савиййа, ашҳаду анналлоҳа йуҳйил мавта ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб айтса, Аллоҳ таоло: «Бандам рост айтди», дейди». (Маъноси: Уйқуни ва уйғоқликни яратган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Мени саломат ва тўғри қилиб, ҳаётга олиб келган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Албатта, Аллоҳ тирилтирувчи ва ўлдиргувчи ва ҳар бир нарсага қодир, деб гувоҳлик бераман.) Ибн Сунний ривоятлари

 

31/6. Оиша (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйғониб қолсалар, ўн марта такбир, ўн марта таҳмид, ўн марта «субҳанналлоҳи ва биҳамдиҳи», ўн марта «субҳаналқудус» деб, ўн марта истиғфор, ўн марта таҳлил айтардилар. Сўнгра:

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин зийқид дунйа ва зийқи йавмил қийамаҳ»ни ўн марта айтиб, намозни бошлардилар. (Маъноси: Эй Раббим, дунёнинг танглигидан, қиёматнинг торлигидан Сендан паноҳ тилайман.) Абу Довуд ривоятлари

 

32/7. Яна Оиша онамиз (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйғонсалар:

«Ла илаҳа илла анта, субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик, астағфирука лизанбий ва ас`алука роҳматак, Аллоҳумма зидний ъилман ва ла тузиғ қолбий баъда из ҳадайтаний ва ҳаб лий мин ладунка роҳмаҳ, иннака антал ваҳҳаб», деб айтар эдилар». (Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга ҳамд айтиш билан Сени поклайман. Гуноҳларимга истиғфор айтаман. Раҳматингни сўрайман. Эй Раббим, илмимни зиёда эт. Ҳидоятга сол-ганингдан кейин қалбимни оғдирма. Ҳузурингдан менга раҳмат бер. Албатта, Сен кўплаб ато этгувчисан.) Абу Довуд ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио