Кийим кийишда ва шу сингари амалларда бисмиллоҳни айтиш мустаҳабдир.
33/1. Абу Саид Худрий (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлак, ридо ёки салла кийсалар, бисмиллоҳни айтиб, сўнг:
«Аллоҳумма инний ас`алука мин хойриҳи ва хойри ма ҳува лаҳу ва аъузу бика мин шарриҳи ва шарри ма ҳува лаҳу», деб ўқир эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини ва унга бериладиган нарсанинг яхшисини сўрайман. Ва унинг ёмонидан ҳамда унга бериладиган нарсанинг ёмонидан паноҳ тилайман.) Ибн Сунний ривоятлари
34/2. Муоз ибн Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор кийим кийиб,
«Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувваҳ», деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради», дедилар. (Маъноси: Ўзгартирмасдан, қувватимни кетказмасдан менга ризқ берган ва мени кийинтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин). Ибн Сунний ривоятлари
|