Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

1-боб. Вақти тайин қилинмаган фазилатли зикрлар

Аллоҳ таоло Анкабут сурасининг 45-оятида: «Аниқки, Аллоҳни зикр қилиш (барча нарсадан) улуғроқдир», Бақара сурасининг 152-оятида: «Бас, Мени эсланглар, Мен ҳам сизларни эслайман», дейди. Сўнгра Соффат сурасининг 143-оятида:

«Энди агар у (яъни, Юнус алайҳиссалом Аллоҳга доимо) тасбиҳ айтувчилардан бўлмаса эди, албатта, у (балиқ) қорнида то қайта тириладиган кунгача (яъни, қиёматгача) қолиб кетган (яъни, ҳалок бўлган) бўлур эди», деб хабар беради. Анбиё сурасининг 20-оятида эса:

« Улар тун-у кун (Аллоҳни) поклайдилар», деб айтади.

 

1/1. Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар:

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм», деб айтдилар». (Маъноси: Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

2/2. Абу Зарр (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ менга: «Аллоҳ таолога энг маҳбуб бўлган каломни айтайми? Аллоҳ таоло учун каломларнинг энг яхшиси

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб айтишингдир», дедилар».

Бошқа ривоятда айтилади: «Расулуллоҳдан: «Қайси калом афзал?» деб сўрашди. У зот: «Аллоҳ фаришталари ёки бандалари айтишини ихтиёр қилган «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», калимасидир», дедилар», дейилган. Имом Муслим ривоятлари

 

3/3. Самура ибн Жундубдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолога каломларнинг энг яхшиси тўрттадир:

«Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва ла илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар». Уларнинг қайси биридан бошласанг, зарари йўқ», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари

 

4/4. Абу Молик Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Поклик иймоннинг ярмидир. «Алҳамду лиллаҳ» калимаси тарозини тўлдиради.

«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи» ер билан осмонни тўлдиради», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

 

5/5. Уммул мўминийн Жувайриядан (р.а.) ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз (р.а.): «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, - дедилар Расулуллоҳ. - Улар:

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидада калиматиҳи». (Маъноси: Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман.) Имом Муслим ривоятлари

Бошқа бир ривоятда:

«Субҳаналлоҳи ъадада холқиҳи, субҳаналлоҳи ризо нафсиҳи, субҳаналлоҳи зината ъаршиҳи, субҳаналлоҳи мидада калиматиҳи», дейилган. (Маъноси: Халқининг ададича Аллоҳни поклайман, нафси рози бўлгунча Аллоҳни поклайман, аршнинг оғирлигича Аллоҳни поклайман, калималарининг узунлигича Аллоҳни поклайман.)

 

6/6. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисларнинг лафзи қуйидагича:

«Субҳаналлоҳи ъадада холқиҳи, субҳаналлоҳи ъадада холқиҳи, субҳаналлоҳи ъадада холқиҳи, субҳаналлоҳи ризо нафсиҳи, субҳаналлоҳи ризо нафсиҳи, субҳаналлоҳи ризо нафсиҳи, субҳаналлоҳи зината ъаршиҳи, субҳаналлоҳи зината ъаршиҳи, субҳаналлоҳи зината ъаршиҳи, субҳаналлоҳи мидада калиматиҳи, субҳаналлоҳи мидада калиматиҳи, субҳаналлоҳи мидада калиматиҳи».

 

7/7. Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир», дедилар». Имом Муслим ривоятлари

 

8/8. Абу Айюб Ансорий (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, Исмоил зурриётидан тўрт кишини озод қилгандек бўлади», дедилар». (Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир.) Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

9/9. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетиши мумкин», дедилар. Ва яна Расулуллоҳ: «Ким: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечиб юборилади», дедилар. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари

 

10/10. Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Зикрларнинг афзали «Ла илаҳа иллаллоҳ»дир». Термизий ва Ибн Можа ривоятлари

 

11/11. Абу Мусо Ашъарий (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Аллоҳни зикр қиладиган киши билан зикр қилмайдиган кишининг мисоли худди тирик билан ўликнинг мисоли кабидир», дедилар». Имом Бухорий ривоятлари

 

12/12. Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.) ривоят қилиб айтадилар: «Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Менга бир калом ўргатинг, айтиб юрай», деди. Шунда Расулуллоҳ:

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, Аллоҳу акбар кабийро валҳамду лиллаҳи касийро ва субҳаналлоҳи роббил ъаламийн, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъазийзил ҳакийм», деб айт», деб ўргатдилар. (Маъноси: Аллоҳдан бош-қа илоҳ йўқ, У яккаю ёлғиздир. Унинг шериги ҳам йўқ. Аллоҳ жуда буюк, Аллоҳга чексиз ҳамд бўлсин, оламлар рабби Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир, ҳаким ва азиз бўлган Аллоҳдан ўзгада ўзгартириш ҳам, қувват ҳам йўқ.) Кейин ҳалиги аъробий: «Эй Расулуллоҳ, бу айтганларингиз Раббим учун, мен учун-чи?» деб сўради. Расулуллоҳ:

«Аллоҳуммағфир лий варҳамний ваҳдиний варзуқний» деб, айт», дедилар». (Маъноси: Аллоҳим мени мағфират қил, менга раҳм айла, мени ҳидоят эт, мени ризқлантир.) Имом Муслим ривоятлари

 

13/13. Яна Саъд ибн Абу Ваққос ривоят қиладилар: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. У зот: «Биронтангиз бир кунда мингта ҳасанот касб қила оладими?» деб сўрадилар. Ўтирганлардан бири: «Мингта ҳасанотни қандай қилиб олиш мумкин?» деди. Расулуллоҳ: «Ким юзта тасбиҳ айтса, мингта ҳасанот ёзилиб, мингта хатоси ўчирилади», дедилар». Имом Муслим ривоятлари

 

14/14. Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг ҳар битта аъзоингизга садақа вожибдир. Ҳар бир тасбиҳингиз - садақа, ҳар бир таҳмидингиз - садақа, ҳар бир таҳлилингиз - садақа, ҳар бир такбирингиз - садақа, яхшиликка буюришингиз - садақа, ёмонликдан қайтаришингиз - садақа. Энди буларнинг ҳаммаси учун икки ракъат зуҳо намози ўқишингиз кифоядир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари

 

15/15. Абу Мусо Ашъарий (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» дедилар. Мен: «Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ», дедим. Шунда Расулуллоҳ:

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айт, у жаннат хазиналаридандир», дедилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари

 

16/16. Саъд ибн Абу Ваққосдан (р.а.) ривоят қилинади. У зот Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бир аёлнинг ҳузурига кирдилар. Унинг олдида данак (ёки майда) тошлар бор эди. Аёл ана шуларни санаб, тасбиҳ айтарди. Расулуллоҳ унга: «Бундан енгилроқ ва афзалроқ нарсани айтайми?

«Субҳаналлоҳи ъадада ма холақо фис-самаи ва субҳаналлоҳи ъадада ма холақо фил-арзи ва субҳаналлоҳи ъадада ма байна залика ва субҳаналлоҳи ъадада ма ҳува холиқ», деб айт», дедилар. (Маъноси: Осмонда яратган нарсалари ададича Аллоҳни поклайман, ерда яратган нарсалари ададича Аллоҳни поклайман, у иккаласи орасидаги нарсалар ададича Аллоҳни поклайман ва У яратадиган нарсалари ададича Аллоҳни поклайман.)

«Аллоҳу акбар», «алҳамду лиллаҳ», «ла илаҳа иллаллоҳ», «ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» калималарини ҳам худди «субҳаналлоҳ»ни айтгандек айтади. (Яъни, «Аллоҳу акбар ъадада ма холақо фис-самаи ва Аллоҳу акбар ъадада ма холақо фил-арзи...» деб.) Имом Термизий ва Абу Довуд ривоятлари

 

17/17. Йусайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такбир, таҳлил, тақдисга риоя қилган ҳолда айтиб юришга буюриб, бармоқ билан адо этишни тавсия этар эдилар. Чунки бармоқлар сўралиб нутқ қилдирилади». Имом Термизий ва Абу Довуд ривоятлари

 

18/18. Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.): «Расулуллоҳнинг ўнг қўллари билан санаб тасбиҳ айтаётганларини кўрдим», дейдилар. Термизий, Абу Довуд, Насоий ривоятлари

 

19/19. Абу Саид Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким: «Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар. (Маъноси: Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим.) Абу Довуд ривоят қилганлар

 

20/20. Абдуллоҳ ибн Буср (р.а.) ривоят қиладилар: «Бир киши: «Эй Расулуллоҳ, Ислом шариъати менга кўпайиб кетди. Менга бир нарса ўргатингки, ана шуни маҳкам ушлай», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Доимо тилинг Аллоҳнинг зикри билан нам бўлиб юрсин», дедилар». Термизий ривоятлари

 

21/21. Абу Саид Худрий (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида даражаси улуғ ибодат қайси?» деб сўрашди. Расулуллоҳ: «Аллоҳни кўп зикр қилувчилар», деб айтдилар. Шунда мен: «Аллоҳнинг йўлида ғазот қилувчидан ҳам афзалми?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қиличи билан кофир ва мушрикларни уриб, қиличи синиб, қонга беланиб кетса ҳам, Аллоҳни зикр қилувчининг даражаси ундан афзалдир», дедилар». Термизий ривоятлари

 

22/22. Абу Дардо (р.а.) айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Раббингиз ҳузурида амалларнинг яхшиси, даражангизни баланд қилувчиси, пул ва олтинларни инфоқ қилишдан афзалроқ бўлган ва душманингизга йўлиқиб, унинг бўйнига қилич уришдан ҳам яхши нарсани айтайми?» дедилар. Саҳобалар: «Айтинг», дейишди. Шунда Расулуллоҳ: «Аллоҳни зикр қилиш», дедилар. Термизий ва Ибн Можа ривоятлари

Ҳоким «Мустадрак» номли китобларида бу ҳадиснинг иснодини саҳиҳ деганлар.

 

23/23. Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: «Эй Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўзи текис, ўсимлиги

«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» эканини уларга хабар беринг», дедилар». Имом Термизий ривоятлари

 

24/24. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки:

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деса, у киши учун жаннатда бир хурмо экилади», дедилар. Термизий ривоятлари

 

25/25. Абу Зарр (р.а.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Каломларнинг қайси бири Аллоҳ таолога маҳбуброқ?» деб сўрадилар. У зот: «Аллоҳ фаришталарига ихтиёр қилган

«Субҳана робби ва биҳамдиҳи, субҳана робби ва биҳамдиҳи» жумласини айтиш», дедилар». Термизий ривоятлари

* * *

Китобнинг асосий мағзини воқеъликдаги тартибга мувофиқ зикр қилдим, яъни, аввал инсон эрталаб уйқудан турганида ўқилиши лозим дуо-зикрларни, сўнг кийиниб, уйдан чиқаётганида ўқиладиганларини, кейин эса, масжидга бораётиб айтиладиган зикрлар ва ҳоказоларни кунлик тартибига мос равишда келтирдим.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио