Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

85-БОБ ХОДИМНИ АВФ ҚИЛИШ

163. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари билан икки қулни олиб келдилар.

Улардан бирини Али розияллоҳу анҳуга совға қилдилар. Сўнг уни урмагин, намоз ўқийдиган одамларни уришдан қайтарилганман. Бунинг келганимиздан бери намоз ўқиётганини кўрдим», дедилар.

У зот Абу Заррга бир ғуломни бердилар ва

«Унга яхшилик қил», дедилар.

Кейинроқ:

«Унга нима бўлди?» дедилар.

«Ўзингиз унга яхшилик қилишимни амр қилган эдингиз, уни озод қилиб юбордим», деди».

164. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадийнага келганларида хизматчилари йўқ эди. Абу Толҳа қўлимдан тутиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб кирди ва:

«Эй Аллоҳнинг Набийси! Албатта, Анас ҳушёр ва оқил бола. Сизга хизмат қилсин», деди.

Мен У зотга Мадийнага келганларидан бошлаб сафарда ҳам, ҳазарда ҳам то вафот қилгаунларича хизмат қилдим. Бирор қилган нарсам учун менга «нима учун уни бундай қилдинг?» демадилар. Шунингдек, қилмаган нарсам учун «нима учун буни қилмадинг?» демадилар».

165. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар қул ўғирлик қилса, уни йигирма тийинга бўлса ҳам сотиб юбор», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио