162. Амра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Оиша розияллоҳу анҳо чўрисига «Мен вафот этсам, озодсан» деди. Сўнг Оиша бемор бўлиб қолди.
Бас, акасининг болалари асли Суданлик табибдан сўрадилар. У:
«Сизлар сеҳрланган аёл ҳақида хабар бермоқдасизлар. Уни чўриси сеҳрлаб қўйган», деди.
Оишага хабар етганда:
«Сен мени сеҳрладингми?!» деди.
«Ҳа», деди.
«Нима учун? Абадий нажот топмагур! Уни энг ёмон эгалик қиладиган арабларга сотиб юборинглар!» деди.
|