Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ХУЛОСА 82-БОБ ҚЎЛ ОСТИДАГИЛАРГА ЯХШИ ҚАРАШ

156. Ҳазрати Али ибн Толиб розияллоҳу анҳу шундай ҳикоя қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дардлари оғирлашганда:

«Эй Али! Менга қоғоз-қалам олиб келгин, умматимни залолатга кетказмайдиган нарсани ёзаман», дедилар.

Мендан олдин жон таслим қилиб қолишларидан қўрқиб:

«Албатта, саҳифани ёдлаб оламан», дедим.

Бошлари билаклари ва тирсагим орасида эди.

Намоз, Закот, ва қўл остингиздагилар ҳақида васият қилардилар. Шуларни айтиб туриб, жон таслим қилдилар.

«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ, ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Расулуҳу» деб шоҳидлик беришга амр қилдилар ва ким бу икки шоҳидликни келтирса, дўзахга кириши ҳаром бўлади», дедилар».

157. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Даъватга ижобат қилинглар, ҳадяни қайтарманглар ва мусулмонларни урманглар», дедилар».

158. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги каломлари:

«Намоз! Намоз! Қўл остингиздагилар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар!» бўлган эди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио