Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

81-БОБ ЧАЛА БОЛАСИ ЎЛГАН ШАХС

152. Саҳл ибн Ҳанзаладан ривоят қилинади:

«У бефарзанд эди ва:

«Агар исломда турганимда бир болам чала туғилиб, яшамаса, бунга сабр қилишим дунёдаги ва унинг ичидаги ҳамма нарсадан менга маҳбуброқдир», дерди».

153. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қайси бирингизга меросхўрининг моли ўз молидан кўра маҳбуброқ?» дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Биронтамизнинг ҳам меросхўримизнинг моли ўз молимиздан кўра маҳбуб эмас», дейишди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Шуни билиб қўйингларки, ичингизда ўз моли меросхўрининг молидан кўра маҳбуброқ одам йўқ. Сенинг молинг, тақдим қилганинг. Меросхўрингнинг моли ортда қолдирганинг», дедилар».

154. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Рақуб ҳақида нима деб ўйлайсизлар?» дедилар.

«Рақуб – фарзанд кўрмайдиган одам», дейишиди.

«Йўқ, рақуб – ўз болаларидан бирортасини тақдим қилмаган», дедилар».

155. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлар паҳлавон деб кимни айтасизлар?» дедилар.

«Кимни курашда ҳеч ким йиқита олмаса, ўша одам паҳлавон бўлади-да», дейишиди.

«Йўқ, полвон ғазаби чиққанда сабр қиладиган одамдир», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио