Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ХУЛОСА 80-БОБ ЁШ БОЛАСИ ВАФОТ ЭТГАН ОДАМНИНГ ФАЗЛИ

143. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир мусулмоннинг учта боласи вафот этса, бу инсонга ҳеч қачон дўзах ўти тегмайди, фақат қасам бузилмаслиги учунгина тегади», дедилар».

144. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир гўдакни кўтариб келиб:

«Бу боланинг ҳаққига дуо қилинг, мен ундан олдин учтасини дафн қилганман», деди.

«Батаҳқиқ, сен дўзахдан жуда кучли тўсиқ билан тўсилибсан», дедилар».

145. Холид Абасий розияллоҳу анҳу айтади:

«Менинг ўғлим вафот этди. Бундан жуда ҳам қаттиқ хафа бўлдим.

«Эй Абу Ҳурайра! Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса эшитганмисан? Нафсларимизни ўлганларимиздан сахийлик билан кўтарадиган нарса борми?» деб сўрадим.

«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кичкинтой болаларингиз жаннатнинг эркатойларидир» деганларини эшитганман», деди».

146. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Кимнинг учта фарзанди вафот этса ва бунга савоб умидида сабр қилса, жаннатга киради» деганларини эшитдим», деди.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Икки фарзанди вафот этса ҳамми?» деб сўрадик.

«Ҳа, иккитаси бўлса ҳам», дедилар.

Жобир ибн Абдуллоҳга:

«Аллоҳга қасамки, менимча, «Агар битта фарзанди вафот этса ҳамми? деб сўраганингларда, ҳа, деган бўлар эдилар», дедим.

«Аллоҳга қасамки, мен ҳам шундай деб ўйлайман», деди».

147. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир гўдакни кўтариб келиб:

«Бу боланинг ҳаққига дуо қилинг, мен ундан олдин учтасини дафн қилганман», деди.

«Батаҳқиқ, сен дўзахдан жуда кучли тўсиқ билан тўсилибсан», дедилар».

148. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули, биз мажлисингизга доим келишга қодир эмасмиз. Шунинг учун бир кунни белгилаб беринг, ўша кунларда ҳузурингизга келайлик», деди.

«Ундай бўлса, ваъда жойингиз фалончининг уйи», дедилар.

Ўша куни у ерга ваъдага биноан келиб, аёлларга жуда кўп гапларни айтдилар, ўша гапларнинг ичида:

«Қайси бир аёлнинг учта фарзанди вафот этса, ўша аёл уларнинг фироқига савоб умидида сабр қилса, албатта ва албатта жаннатга киради» деган гап ҳам бор эди.

Шунда бир аёл:

«Эй Аллоҳнинг Расули, иккита фарзанди вафот этса ҳамми?» деб сўради.

«Ҳа, иккита бўлса ҳам», дедилар».

149. Умму Сулайм розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим. У зот менга:

«Эй Умму Сулайм, икки мусулмоннинг учта фарзанди вафот этса, албатта ва албатта Аллоҳ таоло Ўзининг фазли ва раҳмати ила бу ота-онани жаннатга киритади», дедилар.

«Иккита бўлса-чи?» дедим.

«Иккита бўлса ҳам», дедилар».

150. Саъсаъа ибн Муовиядан ривоят қилинади:

«У Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг бир идишни кўтариб кетаётганларини кўрди ва:

«Эй Абу Зарр, бола ҳақида нима дейсан?» дебдилар.

«Айтиб берайми, сенга?» деди.

«Ҳа», дедим.

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Қай бир муслимнинг балоғатга етмаган, норасида учта боласи ўлса, албатта, Аллоҳ таоло у бандани ўша вафот этган болаларига раҳмати фазли туфайли жаннатга киритади.

Қай бир мусулмон қулни озод қилса, албатта, Аллоҳ Азза ва Жалла ўша қулнинг ҳар бир аъзоси эвазига уни озод қилган кишининг ҳар бир аъзосини дўзахдан қутқаради» деганларини эшитганман», деди».

151. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимнинг вояга етмаган учта боласи ўлса, Аллоҳ таоло уни ҳам, вафот этган болаларни ҳам ўз фазли ва марҳамати билан жаннатга киритади», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио