122. Амр ибн Муоз Ашҳалийнинг момосидан ривоят қилинади:
«Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй мўмина аёллар! Сизлардан ҳеч бир аёл зинҳор ва зинҳор қўшни аёлга қўйнинг куйган туёғини ҳам арзимас санамасин», дедилар».
123. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй муслима аёллар! Эй муслима аёллар! Ҳеч бир қўшни аёл қўшни аёлга қўйнинг туёғини ҳам арзимас санамасин», дедилар».
|