Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

66-БОБ ҚЎШНИГА ОЗОР БЕРМАСЛИК

119. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Фалон аёл кечаси билан намозда қоим бўлади. Кундузи нафл рўзаларни тутади. Яна бошқа фалон-фалон яхшиликларни қилади, садақа қилади, лекин тили билан қўшниларга озор беради», дейилди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«У аёлда яхшилик йўқ. У дўзах аҳлидандир», дедилар. Бояги кишилар:

«Фалончи аёл бўлса, фарз намозларини ўқийди, кийимларидан садақа қилади, аммо бирор кишига озор бермайди», дейишди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ана шу аёл аҳли жаннатлардандир», дедилар».

120. Уммора ибн Ғуробнинг аммаси Оиша розияллоҳу анҳодан:

«Баъзимизни эри хоҳласа, жаҳли чиқиб ёки чарчаб, ҳориб турган бўлса, кўнмайди. Бундай қилишда бизга танглик борми?» деб сўради.

«Ҳа. Албатта, унинг ҳаққи шулки, агар эгарнинг устида бўлсанг ҳам ман қилма», деди. Мен унга:

«Баъзан ҳайз кўрган аёлларнинг эри билан ётадиган биргина кўрпа-тўшаги бўлади. Бошқа ёпинчиқлари бўлмайди. Шунда нима қилиш керак?» дедим.

«У ҳолда аёл изорини (лозимини) белидан пастига яхшилаб боғлаб олади, бирга ётаверади. Эрга изорнинг устидаги нарса жоиз.

Мен сенга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай қилганларини айтиб бераман. Бир кеча навбатим келганда арпадан ун қилиб, ундан хамир қилиб, битта нон тайёрладим.

У зот келиб, эшикни ёпдилар, намоз ўқийдиган жойларига бордилар. У киши қачон ухламоқчи бўлсалар, эшикни қулфлаб қўярдилар. Шунингдек, ухлашдан олдин тўрваларининг оғзини ҳам, сув идишларининг оғзини ҳам беркитиб қўярдилар, чироқни ҳам ўчирардилар.

Мен у киши қайтиб келсалар нонни еғизаман дея интизор бўлиб турдим. Қайтиб келмадилар. Мени уйқу олди. У зотни совуқ олди.

У зот ёнимга келиб, мени уйғотдилар ва:

«Мени иситиб қўй, мени иситиб қўй», дедилар.

«Мен ҳайз кўрганман», десам, У зот:

«Майли, ҳайз кўрган бўлсанг ҳам, оёқларингни кашф қил», дедилар.

Мен оёқларимни кашф қилдим. У зот юзларини ва бошларини оёқларимга текказиб, бироз исиниб олдилар.

Шу пайт уйимизга қўшнимизнинг қўйи кириб келиб қолди. Қўй бориб, нонни тишлаб олди ва қочишга тутинди. Мен қимирлаган эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб кетдилар. Югуриб бориб, эшикни тўсиб олдим.

Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ноннингдан қолганини ол! Қўшнингга қўйида озор берма», дедилар».

121. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимнинг қўшниси унинг ёмонликларидан эмин бўлмаса, жаннатга кирмайди», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио