Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

68-БОБ ҚЎШНИНИНГ ШИКОЯТИ

. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

«Бир киши:

«Эй Расулуллоҳ! Менинг бир қўшним бор, доим менга озор беради», деди.

«Бориб, уй анжомларингни кўчага олиб чиқиб қўй», дедилар.

У бориб анжомларини чиқарди. Унинг атрофига одамлар тўпланишиб:

«Нима бўлди, нега бундай қилиб турибсан?» деб сўрашди.

«Қўшним менга доим озор берарди, шуни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб, айтувдим, менга: «Бориб, уй анжомларингни кўчага олиб чиқиб қўй», дедилар. Айтганларидек қилдим», деди.

«Эй Аллоҳ, уни лаънатлагин, уни хор қилгин!» дея бошлашди. Бу қўшнига етиб борди. У югуриб келиб:

«Жон қўшни, нарсаларингни уйингга олиб кир! Аллоҳга қасамки, энди сенга озор бермайман», деди».

125. Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўз қўшнисидан шикоят қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

«Юкларингни кўтариб, кўчага олиб чиқиб қўй, ким ўша ердан ўтса, ўша ёмон қўшнингни лаънатласин», дедилар.

Бас, кўчадан ким ўтса, у(ёмон қўшни)ни лаънатлаб ўта бошлади. Шунда у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У зот:

«Одамлардан сенга нима етди? Албатта, Аллоҳнинг лаънати одамларнинг лаънатидан устиндир», дедилар.

Шикоят қилган одам:

«Шунинг ўзи кифоя қилади», деди».

126. Ибн Мубашширдан ривоят қилинади:

«Жобир ибн Абдуллоҳдан қуйидагиларни эшитдим:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қўшнисидан шикоят қилмоқчи бўлиб келди. У рукн билан мақомнинг ўртасида ўтирган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб қолдилар.

Ҳалиги одам у Зотни мақомнинг олдида, одамлар жаноза ўқийдиган жойда оппоқ кийимли бир одам билан тик турганларини кўрди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида у:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Сизга ота-онам фидо бўлсин, сиз билан мақомда турган оппоқ кийим кийган одам ким?» деб сўради.

«Сен уни кўрдингми?» дедилар.

«Ҳа», деди.

«У ҳолда жуда кўп яхшиликни кўрибсан, сен кўрган ўша зот Роббимнинг элчиси, Жаброил алайҳиссалом эди. У менга қўшни ҳақида шунчалар тавсия қилдики, ҳаттоки унга мерос белгиласа керак, деган гумонга бордим», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио