117. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Аллоҳим! Мен сендан у дунёдаги қўшнининг ёмон бўлишидан паноҳ тилайман. Бу дунёдаги қўшнини ўзгартирса бўлади», дедилар».
118. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«То кишилар қўшнисини, ака-укасини, ота-онасини ўлдирмагунча қиёмат бўлмайди», дедилар».
|