103. Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларидан зино ҳақида сўрадилар.
«Ул ҳаромдир. Уни Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган», дейишди.
«Қўшнисининг хотини билан зино қилиш ўнта бегона хотин билан зино қилгандан ёмонроқ», дедилар.
Сўнг ўғрилик ҳақида сўрадилар.
«Ул ҳаромдир. Уни Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган», дейишди.
Ўнта уйга ўғриликка тушиш, қўшнининг уйига ўғриликка тушишдан енгилроқ», дедилар».
|