100. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Аллоҳ азза ва жалла раҳматни юз бўлакка бўлди. Шундан тўқсон тўққиз бўлагини Ўз ҳузурида ушлаб қолди ва биргина бўлагини ер юзига нозил қилди. Ана шу бир бўлак раҳмат туфайли барча маҳлуқот бир-бирига раҳм қилади. Ҳатто от ўз боласини босиб олмаслик учун туёғини кўтариб қолиши ҳам ўша раҳматдан», деганларни эшитдим».
|