Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

53-БОБ РАҲМ ҚИЛМАГАНГА РАҲМ ҚИЛИНМАЙДИ

95. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Раҳм қилмаганга, раҳм қилинмайди», дедилар».

96. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ одамларга раҳм қилмайдиган одамга раҳм қилмайди», дедилар».

97. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамларга раҳм қилмайдиганга Аллоҳ раҳм қилмайди», дедилар».

98. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир неча аъробийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдилар. Улардан бири:

«Эй Расулуллоҳ! Сизлар ёш болаларни ўпасизларми? Биз ўпмаймиз», деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ азза ва жалла сенинг қалбингдан раҳматни суғуриб олган бўлса, мен нима қилай?» дедилар».

99. Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши бир одамни ишга олди. У:

«Менинг фалонча болам бор, биттасиниям ўпмаганман», деди.

Шунда Умар розияллоҳу анҳу:

«Аллоҳ азза ва жалла бандаларидан фақатгина бировга яхшилик қилган одамга раҳм қилади», деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио