Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

52-БОБ ОТАНИНГ БОЛАСИГА ЯХШИЛИГИ

94. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳ уларни оталарига ва болаларига яхшилик қилганлари учунгина аброр-яхшилар деб номлагандир. Худди ота-онангнинг сенда ҳақи бўлганидек, болангнинг ҳам сенда ҳақи бордир».

фарзанд ҳақлари

1. Насаб.

2. Бўлажак фарзандга муносиб она ва ота танлаш.

«Талхийс» номли китобда Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Сизлар ўз нутфангизга муносиб жуфти ҳалолни ихтиёр қилинглар. Ўзингизга муносибларга никоҳланинг ва уларга никоҳлаб беринг».

Ибн Можа ва Дора Қутний ривоят қилган.

3. Эмизиш.

4. Боланинг ота – онадаги ҳақларидан бири унга муносиб исм танлашларидир.

5. Ақийқа ҳам боланинг ота – онадаги ҳақларидандир.

Салмон ибн Омир аз-Зоббий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ғулом ила ақийқа бордир. Бас, унинг учун қон чиқаринг ва ундаги нопокликни кетказинг»-дедилар».

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга биттадан қўчқор сўйиб ақийқа қилдилар».

Сунан эгалари ривоят қилган.

6. Янги туғилган боланинг қулоғига азон ва такбир айтиш.

Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима розияллоҳу анҳонинг туққан боласи Ҳасан ибн Алининг қулоғига азон айтаётганларини кўрдим».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

7. Янги туғилган боланинг танглайини кўтариш.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Менинг ўғлим туғилганда уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бордим. У зот уни Иброҳим, деб номладилар, хурмо ила танглайини кўтардилар ва унга барака тилаб дуо қилиб, менга тутқаздилар. У болаларимнинг каттаси эди».

Икки шайх ривоят қилган.

8. Ҳомийлик.

9. Валийлик.

10. Нафақа.

Фақир ёш боланинг нақафаси отасига вожиб бўлади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ҳинд бинти Утба:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён ўта бахил одам, менга ва боламга кифоя қиладиган нарсани бермайди. Магар унга билдирмай олсамгина бўлур», деди.

«Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол», дедилар у зот.

Икки Шайх ривоят қилишган.

11. Болага меҳрибонлик кўрсатиш ҳам ота – онанинг вазифаси.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларида ал-Ақраъ ибн Ҳобис Таймий ўтирганда Ҳасан ибн Алини ўптилар. Шунда у:

«Менинг ўнта болам бор. Улардан бирортасини ўпганим йўқ», деди.

Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга назар солдилар ва:

«Раҳим қилмаганга раҳим қилинмас», дедилар».

Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени олиб сонларига ўтқазар эдилар. Ҳасанни эса бошқа сонларига ўтқазар эдилар. Сўнгра сонларини бир-бирига қўшиб туриб:

«Эй Аллоҳим! Иккисини раҳим қилгин, мен уларга раҳим қилурман», дер эдилар».

Бухорий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва:

«Сизлар болаларни ўпасизларми? Биз уларни ўпмаймиз», деди.

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ қалбингдан раҳматни суғириб олган бўлса мен нима ҳам қила олар эдим», дедилар».

Икки шайх ривоят қилган.

12. Болалари орасида адолат қилиш ҳам ота – онанинг вазифасидир.

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Отам мени кўтариб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бордилар ва:

Бошқа бир ривоятда:

«Аллоҳга тақво қилинглар ва фарзандларингиз орасида адолатли бўлинглар», дейилган.

Бешовлари ривоят қилган.

13. Балоғатга етгандан сўнг уйлантириб, оилалик қилиб қўйиш ва бошқалар.

14. Тарбия ҳақи ҳам фарзандлик ҳақларидандир.

фарзанд ҳақлари

1. Насаб.

2. Бўлажак фарзандга муносиб она ва ота танлаш.

3. Эмизиш.

4. Боланинг ота – онадаги ҳақларидан бири унга муносиб исм танлашларидир.

5. Ақийқа ҳам боланинг ота – онадаги ҳақларидандир.

6. Янги туғилган боланинг қулоғига азон ва такбир айтиш.

7. Янги туғилган боланинг танглайини кўтариш.

8. Ҳомийлик.

9. Валийлик.

10. Нафақа.

Фақир ёш боланинг нақафаси отасига вожиб бўлади.

11. Болага меҳрибонлик кўрсатиш ҳам ота – онанинг вазифаси.

12. Болалари орасида адолат қилиш ҳам ота – онанинг вазифасидир.

13. Балоғатга етгандан сўнг уйлантириб, оилалик қилиб қўйиш ва бошқалар.

14. Тарбия ҳақи ҳам фарзандлик ҳақларидандир.

 

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио