71. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умар сийро деб аталадиган кийимни кўрди ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули, шуни сотиб олсангиз, жумъа кунлари, меҳмонлар келганда кийиб турардингиз», деди.
«Эй Умар, буни охиратдан насибаси йўқлар кияди» деди.
Кейинроқ Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга худди ўшандай кийимлар ҳадя қилинди. Бас, улардан бир сарпони Умарга ҳадя қилдилар. Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб,
«Эй Аллоҳнинг Расули, менга мана буни юбордингсизми? Унинг ҳақида айтганингизни айтган эдингиз?» деди.
«Мен буни сенга кийгин, деб ҳадя қилганим йўқ. Буни ё сотиб юбор, ёки киядиган одамга кийгизгин деб ҳадия қилдим», дедилар.
Умар уни она бир мушрик укасига ҳадя қилди».
|