70. Ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Мен жоҳилиятда баъзи ишларни ўзимча қилиб юрардим. Силаи раҳм қилардим, қул озод қилардим, садақа қилардим. Бу ишларим учун менга савоб бўладими?» деб сўрадим.
«Сен ўзинг қилган яхшиликлар билан бирга мусулмон бўлгансан», дедилар».
|