72. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу минбарда туриб:
«Насабларингизни ўрганинг, сўнгра насабларингизга қараб қариндошлар билан силаи раҳм қилинг. Аллоҳга қасамки, бир одам билан иккинчи одам ўртасида турли муносабатлар бўлади. Агар улар насабларини билганда, уни беҳурмат қилишдан сақланган бўларди», деди».
73. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳудан ривоят қилинади:
«Насабларингизни ёдлаб олинг, шунда силаи раҳм қилишга ўтасизлар. Раҳм (қариндошлик) яқин бўлса, узоқлик йўқ. Агар у узоқ бўлса ҳам. Раҳм узоқ бўлса, яқинлик йўқ. Агар у яқин бўлса ҳам. Қиёмат куни ҳар бир раҳм ўз соҳиби олдига келади. Агар у силаи раҳм қилган бўлса ҳам гувоҳлик беради. Агар у силаи раҳмни кесган бўлса ҳам гувоҳлик беради».
|