Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

27-БОБ СИЛАИ РАҲМНИНГ ФАЗЛИ

52. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб:

«Эй Аллоҳнинг расули! Менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қиламан. Улар мендан алоқаларини кесадилар. Мен уларга яхшилик қиламан. Улар менга ёмонлик қиладилар. Мен уларга ҳалийм бўламан. Улар менга жоҳил бўладилар», деди.

«Агар ҳол сен айтгандек бўлса, уларга қизиган кул таом бўлади. Ўз ҳолингда бардавом бўлсанг, уларнинг зиддига Сен билан Аллоҳдан бир ёрдамчи доим бирга бўлади», дедилар».

53. Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтганларини эшитган эканлар:

«Аллоҳ Азза ва Жалла:

«Мен Роҳманман. Раҳмни Мен яратганман ва унга Ўз исмимдан исм қўйганман. Ким уни боғласа, боғлайман. Ким уни кесса, кесаман», деган».

54. Абу Анбасдан ривоят қилинади:

«Мен Абдуллоҳ ибн Амрнинг Тоифдаги Ваҳд деган ерида ҳузурига кирдим. Бас, у:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бармоқларини кўрсатиб туриб, «Раҳм Роҳмандан олингандир. Ким силаи раҳм қилса, Аллоҳ ҳам унга силаи раҳм қилади. Ким силаи раҳмни кесса, Аллоҳ ҳам уни кесади. У(Раҳм)нинг қиёмат кунида тили жуда равон, сирғончиқ бўлади», дедилар».

55. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Раҳм Романнинг исмидан олинган. Ким уни боғласа, Аллоҳ ҳам уни боғлайди. Ким уни кесса, Аллоҳ ҳам уни кесади», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио