56. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ризқининг кенг бўлишини ва орқасидан асари кўп қолишини ҳоҳласа, силаи раҳм қилсин», дедилар».
57. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким ризқининг кенг бўлишидан, номининг яхшилик билан ёд қилинишидан хурсанд бўлса, силаи раҳм қилсин» деганларини эшитдим».
|